Ттада ўтказилган “Қомусимиз фахримиз” номли байрам тадбири б а ё н н о м а с и
Download 1.79 Mb.
|
БАЁННОМА БОБОШЕР ДЕДДОМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТТАда ўтказилган “Биз ОИТСга қаршимиз!” номли тадбир Б А Ё Н Н О М А С И 03.12.2015 йил Тошкент шаҳри Қатнашдилар
- Масъул ва ташкилотчи катта ўқитувчи, ф.ф.н. Н.Ш.Ниёзова
ТТАда ўтказилган “Қомусимиз фахримиз” номли байрам тадбири Б А Ё Н Н О М А С И 05.12.2017 йил Тошкент шаҳри Қатнашдилар: Ижтимоий фанлар кафедраси мудири доцент С.Д. Норқулов, Ижтимоий фанлар кафедраси доц. С.Г.Алимова, укитувчи Н.К.Зикирова, ТТА қошидаги академик лицей Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Юнусова Ш. ва лицей ўқувчилари; ТТА “Ёшлар Иттифоқи”бошланғич ташкилоти етакчилари, Даволаш факультети 4 ТТЖ маънавият-маърифат ишларига масъул Ботирбеков А, ТТА Маданият уйи ходимлари, даволаш ва ОМҲ факультети талабалари (Жами: 94 нафар киши) Тадбир ташкилотчилари Ижтимоий фанлар кафедраси ва даволаш, ОМҲ факультети 1 курс талабалари, бўлишди. Тадбир ТТА 4 ТТЖ мажлислар залида ўтказилди. Тадбир бошловчилари сифатида даволаш факультетининг 1 курс талабаларидан: Қобилова Ҳ. ва Бурҳонова А.лар танлаб олинди. Тадбир бошловчиларнинг “Кириш” қисми, табрик сўзлари билан бошланди. Табрик сўзларидан сўнг Ватан ҳақидаги қўшиқ тақдим қилинди. Ундан кейин эса Ватан ҳақидаги шеърлар, куй-қўшиқлар, Конституция мазмун-моҳияти ҳақидаги докладларга навбатлар берилди. Тадбирнинг асосий қисмида “Викторина саволлари”га ҳам ўрин берилган бўлиб, унда 10 та саволдан иборат викторина саволлар ташриф буюрган талабалар ҳукмига ҳавола этилди. Викторина саволларига тўғри жавоб берган талабаларга ташкилотчи томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди. Тадбирнинг қизғин ўтишида факультетлар талабаларидан – Набиев Ш., Бурҳонова А., Эшмуродова С., Базарбаева Ф., Маннонова Ю.лар фаол бўлишди. Айниқса, 110 гуруҳ талабаси Н.Юсупова ижросидаги “Ватан”, тиббий профилактика факультети талабаси С.Қурбонов куйлаган “Болам дема Ватаним мени” қўшиғи барчанинг олқишига сазовар бўлди. Викторина саволларига жавоб беришда лицей ўқувчилари фаол бўлди. Викторина ғолибларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар берилди. Саҳна безагида чизилган “Қомусимиз фахримиз” мавзусидаги плакатлар муаллифи даволаш факультетининг 111 гуруҳ талабалари ва лицей ўқувчилари ижоди ҳам таҳсинга сазовар бўлди. Якунловчи сўзлар ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, доцент С.Д.Норқулов, доцент Н.Ш.Ниёзова ва лицей ўқитувчиси Ш.Юнусовалар томонидан айтилиб, бугунги тадбирнинг яхши тайёргарлик асосида ўтказилганлиги, бунда барчанинг меҳнати борлиги, талабалар доимо Конституцияни аъло даражада билишлари лозимлиги таъкидланди. ТТАда ўтказилган “Биз ОИТСга қаршимиз!” номли тадбир Б А Ё Н Н О М А С И 03.12.2015 йил Тошкент шаҳри Қатнашдилар: ТТА маънавият-маънавият ишлари проректори профессор Т.А.Бобомуратов, ТТА бош мураббийи доцент Ш.Ю.Бекназаров, , Ижтимоий фанлар кафедраси мудири профессор Д.Т.Норқулов, Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари, Олмазор тиббиёт коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси “Камолот” Ё.И.Ҳ.бошланғич ташкилоти етакчилари, Даволаш факультети маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ж.Ш.Ҳайтимбетов; даволаш ва ОМҲ факультети талабалари (Жами: 92 нафар киши) Тадбир ташкилотчиси Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, ф.ф.н. Н.Ш.Ниёзова, безак ва ташкилий ишлар учун маъсуллар даволаш факультетининг 1 гуруҳ талабалари бўлишди. Тадбир ТТА Ректорат мажлислар залида ўтказилди. Тадбир бошловчилари сифатида даволаш факультетининг 204 гуруҳ талабаси Таштаева Чарос (инглиз тилида) танлаб олинди. Тадбир бошловчисининг “Кириш” қисми билан бошланди. Кейин ОИТСга қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида 104 гуруҳ талабаси Набиев Б. ва 102 гуруҳ талабаси Ҳамраева У. (инглиз тилида)лар доклад қилишди. ОИТСга қарши курашда ёшларнинг ўрни мавзусига оид плакатлар намойишига навбатлар берилди. 102 гуруҳ талабалари Каланова Н ва Раҳмонова Н.лар шеър тақдим этишди. Тадбирнинг асосий қисмида “Викторина саволлари”га ҳам ўрин берилган бўлиб, унда 10 та саволдан иборат викторина саволлар ташриф буюрган талабалар ҳукмига ҳавола этилди. Викторина саволларига тўғри жавоб берган талабаларга ташкилотчи томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди. Тадбирнинг бадиий қисмида 104-гуруҳ талаба қизлари томонидан рақс тақдим этилди. Тадбирнинг қизғин ўтишида даволаш факультетининг талабаларидан – У.Ҳамраева, З.Бахтиёрова, Н.Юсуфжонова, Х.Турғунов, Л.Икромовалар фаол бўлишди. Айниқса, 107 гуруҳ талабаси М.Нуруллаева ижросидаги “Ватан”, қўшиғи барчанинг олқишига сазовар бўлди. Викторина саволларига жавоб беришда даволаш факультети талабалари фаол бўлишди. Саҳна безагида чизилган “Биз ОИТСга қаршимиз” мавзусидаги плакатлар муаллифи даволаш факультетининг 103 гуруҳ талабалари ижоди ҳам таҳсинга сазовар бўлди. Якунловчи сўзлар ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси мудири профессор Д.Т.Норқуловлар томонидан айтилиб, бугунги тадбирнинг яхши тайёргарлик асосида ўтказилганлиги, бунда барчанинг меҳнати борлиги, талабалар ОИТСга қарши курашишда илғор бўлишлари лозимлиги таъкидланди. Масъул ва ташкилотчи катта ўқитувчи, ф.ф.н. Н.Ш.Ниёзова Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling