ўттиз миллион) сўм кредит шартномаси №114063


ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 277.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana25.03.2023
Hajmi277.98 Kb.
#1296039
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Kredit wartnoma

3. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Банкнинг мажбуриятлари:
3.1.1. Қарздорга мазкур шартномада кўрсатилган миқдорда ва шартларда ушбу шартнома кучга
киргандан сўнг, уч банк иш куни ичида кредит ажратиш;
3.1.2. Олинган кредитни ҳисоблаш учун Қарздорга ссуда ҳисоб рақамини очиш;
3.1.3. Қарздорни Банк томонидан кредитни муддатидан олдин ундириш фактлари ва сабаблари
ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини олади.
3.2. Қарздорнинг мажбуриятлари:
3.2.1. Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ўз
вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланишини таъминлаш;
3.2.2. Кредитдан фақат мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланиш;


3.2.3. Кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосий тамойиллари: муддатлилик,
қайтаришлилик, 
мақсадлилик, 
тўловлилик, 
кредит 
қайтарилишининг 
ишончлилиги 
ва
таъминланганлик талабларига риоя қилиш;
3.2.4. Банк ходимларига мақсадли текширишлар (кредитдан мақсадли фойдаланиш ва товарнинг
бутлиги масалалари бўйича) ўтказишлари учун рухсат бериш мажбуриятини олади.
Мақсадли текширишлар муддати қарздорнинг розилигисиз Банк томонидан белгиланади.
3.2.5. Мазкур шартнома кучда бўлган даврда ва Қарздорнинг мазкур шартнома бўйича
мажбуриятларини бажариш имкониятига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар бўлса, Банкнинг
олдиндан розилигини олмасдан, Қарздор қуйидаги ҳаракатлардан бирортасини амалга оширмаслиги
зарур:
- бошқа банклардан кредит ва қарз олиш, учинчи шахсларнинг кредиторлари олдида кафил (ёки
гарант) бўлиш;
- олинган махсулотнинг ҳаммасини ёки бир қисмини сотиш ёки бошқа йўллар билан
бегоналаштириш, бегона шахсларга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ва учинчи шахслар
фойдасига ўз мулкига нисбатан бошқа имтиёзли ҳуқуқларни вужудга келтириш;
3.2.6. Қарздорнинг фаолият жойи, яшаш манзили, фамилияси, исми ўзгарганда 5 кун муддат
ичида Банкни хабардор қилиш;
3.2.7. Қарздор ўзининг ва Кафилнинг банкдаги барча банк ҳисобварақлари (пластик карта,
омонат ва бошқа) тўғрисидаги маълумотларни банкка тақдим этиш мажбуриятини олади.

Download 277.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling