Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


Тадқиқотданкелиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган таклифлар


Download 222.38 Kb.
bet23/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

5.3. Тадқиқотданкелиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган таклифлар


Олиб борилган тадқиқотлари натижасида Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш асосида Пенсия жамғармасининг барқарорлигини таъминлаш юзасидан қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
1. Ҳозир давлатнинг энг муҳим ижтимоий муаммоларидан бири – аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўлиб турибди. Буни ҳал қилишнинг асосий йўлларидан бири эса пенсияга чиққан фуқароларнинг яхши яшашларига имкон берадиган пенсия таъминоти бўлади. Пенсия тизимини тузишдан мақсад кекса фуқаролар камбағалликда яшамаслиги учун давлатнинг хайрия қилиши эмас, балки инсон кексайганда унинг тўкин яшашига имкон берадиган пенсия тизимини молиялаш усулини ўйлаб топиш, ижтимоий адолатни таъминлаш бўлади. Турли давлатларда бу мақсадга эришиш йўллари бир-биридан фарқ қилади.
2. Дунё аҳолиси ёши таркибидаги ўзгаришни ўрганиш пенсия ёшидаги аҳолининг меҳнат ёшидаги аҳолига кўпроқ юк бўлаётганини ва буни объектив демографик ўзгаришлар билан тушунтириш мумкинлигини кўрсатди ва бу ҳолни дунёнинг кўп мамлакатларида ҳам минтақаларида кўришимиз мумкин. Лекин демографик ўсишнинг кейинги босқичидаги ривожланган давлатларда катта ёшдаги аҳолининг ўрта ёшдаги аҳолига нисбати анча ошиши кузатилмоқда.
3. Пенсия таъминоти масаласи айниқса ХХ асрнинг 80-йилларида мураккаблашди – айнан шу вақтда дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган давлатларида пенсия тизими ислоҳотлари бошланиб юборилган. Ишлаётганлар (тўлайдиганлар) билан ишламаётганлар (пенсия оладиганлар) ўртасидаги фарқ кўпайгани учун тақсимлаш тизими ишламай қолди ва бу муаммо пенсия тизимини ислоҳ қилишга мажбур қилди. Пенсия таъминотидаги фарқ асосан давлат харажатлари ҳисобидан қопланарди, яъни бу ҳам пенсия тизимига ЯИТ ва суғурта бадаллари тўловини оптималлаштиришга сабаб бўлди.
4. Таҳлилдан маълум бўлдики, йиғиб бориладиган пенсия усули барқарорроқ, демографик ўзгаришлар таъсир қилмайди, тақсимлаш усулидан кўра иқтисодий ва демографик талабларга мос келади, лекин унинг бу хусусиятлари пенсия сиёсатининг асосий мақсадига тўлиқ эришиш имконини бермайди. Натижада бу иккала усул бирлаштирилган – тақсимлаш-йиғиш усули пайдо бўлади, яъни жамиятнинг меҳнат қиладиган аҳолиси ҳисобига меҳнат қилмайдиганларга пенсия тўланади, молиявий бозорларга инвестиция қилишдан олинган даромаддан эса қўшимча пенсия берилади. Ривожланган давлатларнинг кўпида ҳозир уч босқичли пенсия тизими ишлатилади:
1-босқич – маълум ёшдагилар ичида ва орасида тақсимланадиган мажбурий давлат тизими;
2-босқич – пенсия миқдори пенсиядагиларнинг алоҳида ҳисобларида йиғиладиган ва инвестиция қилинадиган маблағга боғлиқ бўладиган мажбурий йиғиб бориш усули;
3-босқич – ихтиёрий пенсия суғуртаси.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, пенсия тизими барқарорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан даромадлар базасини мустаҳкамлаш лозим. Ҳаражатлар устидан назоратни кучайтириш бўйича хорижий давлатлардаги пенсия тизими ислоҳотларини чуқур ўрганиш ва мос жиҳатларини Ўзбекистонда қўллаш яқин келажакда ўз самарасини беради.
Ушбу магистрлик диссертацияси мавзусининг вазифаларига кўра, жаҳоннинг илғор тажрибасидан кенг ва самарали фойдаланган ҳолда, Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш асосида Пенсия жамғармасининг барқарорлигини таъминлаш юзасиданқуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:

  1. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасида қайд этилган ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмаслиги бўйича чекловларни олиб ташлаш ва ишловчи пенсионернинг ёшга доир пенсия тайинлангандан кейинги иш стажини ҳисобга олиб (ҳар 2 йилда), пенсия миқдорларини қайта ҳисоблаш механизмини амалиётга жорий қилиш;

  2. Меҳнат фаолиятини давом эттириб белгиланган пенсия ёшидан кейин пенсияга чиқишга мурожаат этадиган фуқароларнинг қўшимча ишлаган иш стажларини ҳисобга олишни рағбатлантирувчи янги механизмларни жорий қилиш.

    1. Пенсия тайинлаш коэффициентини қайта кўриб чиқиш зарур(пенсиянинг иш ҳақига нисбати): Жумладан, Францияда олиб борилган ислоҳотлар натижасида пенсия тайинлашда (пенсия ҳисоблашда) охирги энг қулай 10 йилдаги иш ҳақи эмас, балки 25 йиллик иш хақи асос қилиб олинади (2008 йилга қадар ҳар йили бир йилга ошириб борилади); Италияда эса жами меҳнат стажи давомидаги иш ҳақи асос қилиб олинади (илгари 5 йили олинган).

  3. Ихтиёрий жамғариб бориладиган ва мажбурий жамғариб бориладиган суғурта бадалларининг рағбатлантирувчи механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш зарур, бунда фуқароларнинг кексайганда турмуш даражаси ортиши ва давлатнинг ушбу маблағлар орқали реал иқтисодиётни ички инвестициялар билан таъминлаш ҳамда пенсияларни молиялаштиришдаги муаммоларни ҳал этилишига имкон яратади.

  4. Қатор мамлакатларда суғурта бадаллари миқдори оширилиб, ажратмалар олинадиган базани кенгайтириш зарур: масалан, Бельгия, Италия, Швеция, Швейцария, Португалияда суғурта бадалларини ҳисоблашда иш ҳақи “чегараси” бекор қилинган; бадаллар тўлашда таянч иш ҳақи миқдорига мукофотлар ва таътил даври нафақалари ҳам қўшилади. (Франция, Германия, Нидерландия ва Австрияда бу тартиб жорий этилган).

  5. Кўпгина Европа Иттифоқи мамлакатлари тажрибасидан келиб чиқиб, амалдаги фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонунининг 8-моддасига ўзгартириш киритиш, яъни Қонуннинг 37-моддаси “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажини 12 йилга ўзгартириш натижасида пенсия жамғармасининг маблағларини тежаш билан бирга, фуқароларни меҳнат стажига бўлган иштиёқини оширишни таъминлаш мумкин.

  6. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб эркаклар ва аёлларнинг пенсияга чиқиш ҳуқуқини тенглаштиришни босқичма-босқич амалга ошириш ёки Мамлакатимизда амалда бўлган пенсияга чиқиш ёшини эркаклар учун 60 ёшдан 63 ёшгача, аёлларга эса 55 ёшдан 58 ёшгача режали равишда ошириб бориш (2020-2025 йиллар мобайнида).

  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарорига асосан пенсия жамғармасига суғурта бадалларини мажбурий равишда айримлари эса ихтиёрий равишда тўлайдилар. Ихтиёрий равишда тўлайдиган шахслар энг кам иш хақининг камида бир баробари миқдорида бир йилда тўлайди. Менинг таклифимча Ушбу тўловни фуқаро 30 ёшгача тўлаши керак. Фуқаро 30 ёшдан 40 ёшгача энг кам иш хақининг камида икки баробари миқдорида. 40 ёшдан 50 ёшгача энг кам иш хақининг камида уч баробари миқдорида. 50 ёшдан Пенсияга чиқиш ёшигача энг кам иш хақининг камида тўрт баробари миқдорида тўлаши зарур. Етарли стажига ега бўлмаган фуқаролар пенсия жамғармасига 202730 сўм тўловни амалга ошириб пенсияга чиқади. Ўзбекистонда ўртача умир кўриш ёши 75 ёшни ташкил қилса 10 йил давомида Пенсия жамғармаси фуқарога 243300 сўмдан 29196000 сўм нафақа тўлаб боради. Пенсияга чиқиш ёшига 5 йил қолган фуқаролар Пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг тўрт ярим баробари миқдорида тўлаши керак.




Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling