Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.
4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари туман ҳокимига бўйсунади.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда
ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон
Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари
бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири томонидан
мувофиқлаштирилади.
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари фаолияти натижадорлиги ушбу Низомга иловага
мувофиқ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланади.
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари тумандаги иқтисодий ташкилотлар фаолиятини
мувофиқлаштиради.
7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ
тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
2-боб. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудларнинг комплекс иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлаш;


e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
4
ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш;
ҳудуднинг белгиланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишини таъминлаш;
иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат
банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
солиқ-бюджет сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг
даромад базасини мустаҳкамлаш, “хуфиёна иқтисодиёт”ни камайтириш чораларини кўриш;
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, ҳудудда бўш турган ва қурилиши
тугалланмаган объектлардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб
чиқиш;

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling