Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


-боб. Туман ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

3-боб. Туман ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Туман ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун
қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича қарорлар, дастурлар ва
“йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, ижросини ташкил этиш;


e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
44
туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур
бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимлиги ва бошқа
ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва
таҳлилий материалларни тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимлиги раҳбари ва
ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлардан улар томонидан
киритилган туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни
белгиланган тартибда талаб қилиш;
қишлоқ, сув, ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва чорвачилик масалаларини ҳудудий
бошқарув органлари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб
чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
ҳудудий бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни
талаб қиладиган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, туман ҳокими ўринбосари топшириқларининг ҳудудий
бошқарув органлари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини ўрганиш.
11. Туман ҳокимининг ўринбосари ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган
вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Туман ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик
ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи
ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро
интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг,
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча
даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият
кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги
ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини
мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя
этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
12. Туман ҳокимининг ўринбосари ўз вазифалари ва функцияларини бажармаганлиги ёки зарур
даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
13. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини
таъминлайди, уларда қайд қилинган муаммолар ҳал этилиши юзасидан тегишли чораларни белгилайди.
14. Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий
шуғулланади, мажмуага кирадиган ташкилотлардаги раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича
таклифлар беради.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling