Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
54
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид
давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”
2020 йил 30 июндаги ПФ–6017-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини
янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли
органлар фаолиятини самарали амалга ошириш;
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини
самарадор ва натижали ижросини таъминлаш;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, шунингдек, “Ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлашда маҳаллий ижро этувчи
ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари билан самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларни маданият ва санъат муассасаларига,
жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ҳамда аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари
ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ёшлар маънавиятини
юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни
ўз ичига олган бешта муҳим ташаббусини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz”
давлат дастури тўғрисида”ги ПФ‒5466-сон Фармонининг ҳудудда тўлиқ ижросини таъминлаш
чораларини кўради;
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли
ёшларни, шунингдек, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар
яратиш чора-тадбирларини амалга оширади;
ёшлар онгида Ватанга муҳаббат ва содиқлик принципларини сингдиришга йўналтирилган
комплекс чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, чақирув
тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш ишларини тизимли ташкил этади;
ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш, ёш кадрлар захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик
бошқаруви органларида масъул лавозимларга кўтариш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;
ёшлар ўртасида жиноятларни содир этиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш ва уларнинг
олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка мойиллиги бўлган ёшлар билан якка тартибда
ишлашнинг босқичли режаларини ишлаб чиқади ва ижросини таъминлаш чораларини кўради;
ёшлар бандлигини, айниқса қишлоқ жойларда таъминлаш, шунингдек, меҳнат миграциясидан
қайтган ёшларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларга ҳаётда ўз ўринларини топишда
кўмаклашади;
б) узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини амалга ошириш, мактабгача
таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал
ривожланишини таъминлаш, тарбиячилар, ўқитувчилар, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини
ошириш ва жамиятда уларнинг мавқеини кўтариш:
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли
ўрганишни таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига илғор ўқув-педагогика ва ахборот-коммуникация
технологияларини, ўқув ва тарбия жараёнларининг ўзаро мустаҳкам алоқаси ва узлуксизлигини
таъминлаш, тарбиявий ишларнинг усуллари ва мазмунини такомиллаштириш, маънавий-ахлоқий
тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шаклларини жорий этиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш
жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling