Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
60
ташкилотлар ҳамда миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари ўртасида ўзаро алоқа ва
ҳамкорликни таъминлайди;
ҳоким томонидан тегишли соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида
ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари
раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш
учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;
ўзига бўйсунадиган мутахассисларнинг аниқ кўрсаткичлар, шунингдек, мақсадли индикаторларга
эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди, уларнинг зиммасига юкланган вазифа ҳамда
функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун шахсий масъулияти ва жавобгарлигини
ошириш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари ва республика ҳудудларига
ташрифлари якунлари бўйича диний бағрикенглик ва миллатлараро муносабатларга оид белгиланган
топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича “йўл хариталари”нинг амалга оширилишини
мувофиқлаштиради;
а) ҳудуднинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва туризмни
ривожлантиришни таъминлаш соҳасида:
туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, шу жумладан ушбу соҳада аҳолининг
бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга
оширади;
ҳудудга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш
мақсадида яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда туризм соҳасини стратегик ривожлантириш
дастурларини сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлайди;
жойларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар амалга оширилишининг
самарадорлигини доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилади, аниқланган
муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича асосли таклифлар тайёрлайди;
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш
чораларини кўради;
ваколат доирасида Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича зарур
чораларни кўради;
туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларда кўрсатилаётган
хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, ҳудуднинг ўзига хос маданияти ва
анъаналаридан келиб чиқиб, туризм маҳсулотини фаол ва комплекс тарғиб қилиш чораларини амалга
оширади;
Ўзбекистон Республикасида меҳмонхоналар қуришнинг мақсадли параметрлари, меҳмонхоналар
ташкил этиш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш бўйича ўз
ваколати доирасида тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling