д) Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини
мустаҳкамлашда, кексалар ролини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок
этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш соҳасида:
кексалар ва пенсиядаги фуқароларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-
тадбирларини амалга оширади;
кексалар ва пенсияга чиқадиган ходимларга доимий ғамхўрлик ва эътибор кўрсатишни, уларга
зарур моддий ва ижтимоий кўмак бериш, шунингдек, ҳар йили пенсионерлардан, айниқса, якка-
ёлғизларидан хабар олиш тадбирларини ташкил этади;
ёлғиз кексаларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади, уларни санаторий-
курортда соғломлаштириш ва даволанишини ташкил этади;
ҳудудда жамоат ташкилотларини ривожлантириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада
соғломлаштириш, диний соҳада муҳим устувор вазифаларни амалга ошириш, миллатлараро тотувликни
таъминлаш, кексаларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг ўта муҳим ва устувор
йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, ҳудудий
дастурлар ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини
таъминлайди;
фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари
бўйича ҳудудий дастурлар лойиҳаларини тайёрлайди;
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро
этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари
вакиллари иштирокида тегишли мавзуларга бағишланган сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли асосда
ўтказади;
халқ депутатлари Кенгашларининг сессияларида, ҳоким ҳузуридаги йиғилишларда кўриб чиқиш
учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;
тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ўз фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар
бўйича жамоатчилик фикрини тизимли ўрганади;
давлат органларининг туманда жойлашган тузилмалари билан жамоат ташкилотлари, диний
Do'stlaringiz bilan baham: |