e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
61
шакллантириш ва уни доимий янгилаб боришни
ташкил этади;
маҳаллий туристлар учун театрлаштирилган миллий анъана ва урф-одатлар билан бойитилган
томошалар
ташкил этилишини таъминлайди;
в) кириш туризмини ривожлантириш ҳамда туристик маҳсулотлар ва хизматларни
диверсификация қилиш соҳасида:
туризм йўналишларини тизимлаштиради, шу жумладан туризм намойиши объектларининг
ягона ахборот базасини шакллантиради;
танлов асосида туман туризм брендининг ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда тасдиқланишини
таъминлайди;
ҳудуднинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги нуфузини сақлаш
ва ривожлантириш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб
боришига ҳамда янги туризм йўналишларини ташкил этишга қаратилган фаол реклама-ахборот
сиёсатини
амалга оширади;
бепул фаолият кўрсатувчи, шу жумладан брон қилиш, сувенирлар,
китоблар ва туризм
хариталари бўйича маълумот берувчи
“туризм ахборот шохобчалари” фаолиятини ташкил этади;
юқори туристик салоҳиятга эга бўлган ҳудудларда
хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича ички
ишлар органларининг махсус бўлинмалари билан яқиндан ҳамкорликни ташкил қилади;
туризм соҳасига туташ инфратузилмани (умумий овқатланиш объектлари, транспорт-логистика
тузилмалари, кўнгилочар масканлар индустрияси, маданий ва спорт муассасалари, туристик намойиш
объектлари ва бошқаларни) ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
Do'stlaringiz bilan baham: