Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим
ж) аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни маданият муассасаларига жалб этиш ва
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
58-5-74-Q 21 (1)
ж) аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни маданият муассасаларига жалб этиш ва
маданий-маърифий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш соҳасида: ҳудуддаги маданият муассасалари, жумладан, театрлар, музейлар, маданият марказлари, цирклар, маданият ва истироҳат боғлари, фаолияти самарадорлигини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ушбу муассасаларга аҳоли, айниқса, ёшларни тизимли тарзда жалб этиш чораларини кўради; ҳудуддаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, ишончли сақлаш ва илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ишларини ташкил этади; жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаётида, айниқса, ёшларни тарбиялашда кино санъатининг роли ва аҳамиятини ошириш, кино маҳсулотларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, кино санъатини янада такомиллаштириш бўйича зарур шароитлар яратади; ҳудудда тасвирий, амалий санъатни ва дизайн соҳасини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ўз иқтидорини намоён қилишлари учун муносиб шароитлар яратади; з) оммавий ахборот воситалари, ахборот тарғиботи соҳасида: аҳолининг ахборот билан таъминланганлик даражасини ва маданий савиясини ошириш, турли ахборот таҳдидларининг олдини олиш, ёшларнинг онги ва тафаккурини “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамиятини янада кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади; маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш, оммавий ахборот воситалари ва давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар e-qaror.gov.uz 58-5-74-Q/21 63 кўради; ахборот-кутубхона марказлари тармоғини кенгайтириш, ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, жамиятда китоб ўқиш маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади; маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш, уларга бириктирилган соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг мақсадлари, вазифалари, амалга оширилиши ва натижалари тўғрисида кенг жамоатчиликка ўз вақтида, холисона ва тўлиқ ахборот берилишини ташкил этади. ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, ҳудудий дастурлар ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди; туризм соҳасидаги ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди; туман ҳокимлигининг иш режасига туризм соҳасини ривожлантириш йўналиши бўйича масалаларга доир таклифлар киритади; 10. Туман ҳокимининг ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади: Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling