[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 019 йил 20 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3160] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил


Download 52.5 Kb.
bet1/4
Sana14.10.2023
Hajmi52.5 Kb.
#1702229
  1   2   3   4
Bog'liq
MEHMONXONA XIZMATINI KO\'RSATISH NIZOMI


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3160]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис в.в.б. A. АҚҚУЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 март,
03-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 26 мартдаги 03-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Мазкур Намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизматларини тақдим этишнинг намунавий тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
брон қилиш — ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан жойлаштириш воситасида номерни (жойни) аввалдан буюртма қилиш;
меҳмонхона хизматлари — жойлаштириш воситасида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар мажмуи;
буюртмачи — меҳмонхона хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ меҳмонхона хизматларини буюрувчи ёки сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс;
бажарувчи — ташриф буюрувчига меҳмонхона хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъекти;
ташриф буюрувчи — вақтинчалик яшаш билан боғлиқ меҳмонхона хизматларини буюрган, сотиб олган ва/ёки фойдаланадиган жисмоний шахс;

Download 52.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling