вазифалар сўзсиз бажарилишини таъминлайди;
республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш
чораларини кўради;
демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг фаоллигини ошириш, давлат дастурлари ижросини таъминлашда уларнинг
иштирокини кенгайтириш бўйича дастурларга таклифлар ишлаб чиқади;
жамоат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жамоат ташкилотларининг
ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг
роли ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини кенг ривожлантириш чора-
тадбирларини амалга оширади;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий
дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва фуқароларнинг ҳуқуқлари қонуний
манфаатларига дахл қиладиган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат
органларининг жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан
ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
фуқароларнинг манфаатларига дахл қилувчи ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари
ўртасидаги ижтимоий шерикликни кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;
жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга
мўлжалланган ҳудудий дастурлар лойиҳаларини тайёрлайди;
жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаётида, айниқса, ёшларни тарбиялашда жамоат
ташкилотларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;
б) ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларни миллий ва
умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш соҳасида:
жойлардаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганади,
Do'stlaringiz bilan baham: |