e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
58
соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ва шу асосда стратегик ва устивор вазифаларни
амалга ошириш бўйича комплекс таклифлар ишлаб чиқади;
аҳолининг, айниқса, ёшларнинг турли мафкуравий таҳдидларга, жумладан, диний
экстремизм, терроризм ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетини шакллантиришга
қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни, бу борадаги дастурлар ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон халқининг миллий ва диний меросини асраш, аҳолининг диний савиясини ошириш
бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширади;
ахборот таҳдидларининг олдини олишда, аҳолининг онги ва тафаккурини салбий таъсирлардан
ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича комплекс
чора-тадбирларни амалга оширади;
маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқоди ва урф-одатларига қарши
йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга
қарши кураш олиб бориш тадбирларини тизимли амалга оширади;
ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушишини олдини олиш мақсадида уларни ватанпарварлик
руҳида тарбиялаш учун зиёлилар, олимлар ва уламолар иштирокида турли учрашув ва давра
суҳбатларини ташкил этади;
“Ёшлар экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши”, “Жаҳолатга қарши маърифат”
рукнларида оммабоп теле-радио дастурлар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этади;
в) жамиятда виждон ва диний эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний ташкилотлар
фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш соҳасида:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонун
ҳужжатлари ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа
Do'stlaringiz bilan baham: |