12. Туман ҳокимининг ўринбосари ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандларидаги ўзига юкланган
вазифалар ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан
жавобгардир. Шу жумладан:
ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича белгиланган
асосий кўрсаткичларга ва мақсадларга эришилиши;
ёшларни маданият ва санъат муассасаларига, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ҳамда
аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-
тадбирларини амалга ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг
тарғиб қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус амалиётга
татбиқ этилиши;
“Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасида назарда тутилган тадбирларнинг, хусусан,
имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ёшлар тадбиркорлигининг кенг ривожланиши;
иқтидорли ёшларни, шунингдек, ёш оилалар ижтимоий қўллаб-қувватланиши, улар учун муносиб
шарт-шароитлар яратилиши, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг камайиши;
доимий равишда бевосита таълим муассасаларига чиққан ҳолда педагог ходимлар иш фаолияти
самарадорлигини оширишга, таълим сифатини яхшилашга қаратилган тадбирлар ташкил этилиши,
ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик учун қатъий назорат амалга оширилиши, ўқувчилар
тўгаракларга тўлиқ жалб этилиши ҳамда уларнинг ёзги ва қишги таътиллари мазмунли ташкил этилиши;
аҳоли саломатлиги кўрсаткичларининг йилдан йилга яхшиланиши, айниқса, аҳолининг ўртача
умр кўриш ёшининг ошиши, оналар ва болалар ўлими, бахтсиз ҳодисалардан ўлим, юқумли бўлмаган
касалликлардан барвақт ўлим кўрсаткичларининг пасайиши, онкология касалликларидан беш йиллик
яшаш кўрсаткичи ошиши, бир йиллик ўлим кўрсаткичининг камайиши;
давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдамнинг белгиланган ҳажмларда ва сифатда
кўрсатилиши ҳамда ҳудудда нодавлат тиббиёт ташкилотлари сони ва улар томонидан кўрсатиладиган
тиббий хизматлар ҳажмининг ошиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |