Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


туризм инфратузилмаси объектларини қуриш истагини билдирган тадбиркорлик


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

туризм инфратузилмаси объектларини қуриш истагини билдирган тадбиркорлик
субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича барча зарур чораларни кўради, шу жумладан
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни асосида туризмни
ривожлантириш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширади;
д) юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида:
туризм соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш юзасидан белгиланган устувор
вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига кўмаклашган
ҳолда уларнинг ходимлари малакасини ошириш юзасидан зарур чоралар кўради;
туризм соҳасида касб-ҳунар таълими муассасаларидаги кадрлар ва битирувчилар тўғрисидаги
маълумотлар базасини шакллантиради;
ички ва кириш туризми соҳасида бевосита туристик хизматларни кўрсатувчи туризм соҳаси
ходимлари (гидлар, йўриқчи-кузатувчи, туризм фаолияти субъектлари, умумий овқатланиш
ташкилотлари, транспорт хизмати ва бошқа ходимлари) учун малака ошириш ўқув машғулотларини
ташкил этади;
туризм соҳасида халқаро талабларга жавоб берадиган узлуксиз, кўп босқичли таълим тизимини
яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
туризм соҳасида таълимнинг амалиётга йўналтирилган ва замонавий таълим стандартлари, ўқув-
услубий дастурлари ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан
таклифлар ишлаб чиқади;


e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
62
е) аҳолининг кенг қатламлари спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш соҳасида:
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш учун шарт-
шароитлар яратади ва амалий чора-тадбирларни бажариш, жисмонан соғлом баркамол ёш авлодни вояга
етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, илмий асосланган спорт тиббиётини
ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда ошириш чораларини
кўради;
аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда спорт иншоотларининг моддий-
техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади, жаҳон стандартларига жавоб
берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда
илғор хорижий тажриба асосида халқаро тоифадаги спорт усталарини тайёрлаш учун спорт
комплекслари ташкил этилишини таъминлайди;
жисмоний тарбия-спорт жамоат ҳудудий бирлашмалари фаолиятини ривожлантириш ҳамда
мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини ташкил
қилади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа
ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг Олимпия ва Осиё ўйинларида, шунингдек, жаҳон
чемпионатларида юқори натижаларга эришиши ҳамда мамлакатимизни муносиб ифодалаши учун уларни
спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб мамлакат терма жамоасигача танлаш, тайёрлаш
ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга
оширилишини таъминлайди;

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling