Наманган давлат университетида талаба ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш тадбирларини ташкил этилиши тўғрисида маълумот


Download 27.33 Kb.
Sana14.10.2023
Hajmi27.33 Kb.
#1702132
Bog'liq
Кунлик ҳисобот Tadbirlar (7)


Наманган давлат университетида талаба ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш тадбирларини ташкил этилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ
29.09.2023 ҳолати
Жорий йил 29 сентябрьда Наманган давлат университетида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган 3 та тадбирлар ўтказилди.
Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 351-сонли буйруғи Календар режаси 20-банди ижроси юзасидан Наманган давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва ҳодимлар ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақада 200 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар ва ҳодимлар иштирок этди.
1-октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан профессор-ўқитувчилари ўртасида 26-28 сентябр кунлари спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди. Бугунги финал баҳсида ректорат жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу тадбирда университет талаба-ёшлари ва касб-ҳунар коллежининг 100 нафар ёшлари иштирок этди. Наманган давлат университетида профессор-ўқитувчилар ўртасида ўтказилган футбол мусобақаси ғолиби аниқланди.
Наманган давлат университетида 2023 йил 29 сентябрь куни “Талабалар лигаси” ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари давом эттирилди. Бугунги Кураш, strit workout, мини футбол спорт мусобақаларида 13 та факултетнинг 400 нафардан ортиқ талабалари иштирок этмоқда.
Устозлар-юртнинг энг азиз, энг улуғ ва мўтабар кишиларидандир”
Университетимизда устоз ва мураббийларнинг касб байрами муносабати билан барча факултетлар томонидан байрам дастурлари намойиш этилмоқда.
Университети талабалари томонидан байрам дастури ташкил этилиб, жонкуяр, фидойи профессор-ўқитувчиларни касб байрами билан қутланди.
Байрам дастурида талабалар томонидан шеър, рақс ва куй-қўшиқлар куйланиб байрамга ўзгача руҳ, кўтаринки кайфият бағишланди. Ушбу тадбирда университетнинг барча факултетларида ташкил этилган байрам дастурларида 2000 нафар талабалар иштирок этди.






ОТМ номи

Ўтказилган тадбир номи

Иштирок этган талабалар сони

Тадбирнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилганлиги (интернет сайтидаги ҳаволаси)

1.

Наманган давлат университети

351-сонли буйруғи Календар режаси 20-банди ижроси юзасидан Наманган давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва ҳодимлар ўртасида мини футбол мусобақаси

100 нафар

https://t.me/namdu309/20512
https://t.me/namdu309/20513

2.

Наманган давлат университети

“Талабалар лигаси”, “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида мини футбол, Кураш, strit workout спорт мусобақалари

400 нафар

https://t.me/namdu_tabiiy_fanlar/5124

3.

Наманган давлат университети

“Устозлар-юртнинг энг азиз, энг улуғ ва мўтабар кишиларидандир”



2000 нафар




Download 27.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling