e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
80
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб
чиқиш;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли
муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини
юксалтириш;
маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш
масалаларида
ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро
ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш,
ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш,
нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар
маънавиятини юксалтириш,
уларда
ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида
самарали фойдаланиш;
фуқаролар йиғинларининг жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айланишини
таъминлаш;
оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий
фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
Do'stlaringiz bilan baham: