Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини
ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш;
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида
аниқлаш ва уларга ёрдам бериш, шунингдек, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон уй-
жойлар олишига кўмаклашиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш,  меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни
тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш;
жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар
орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш;
ФҲДЁ органлари билан ишлаш, оилани мустаҳкамлаш,  ажралишларнинг олдини олиш,
туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, тарғибот ва маърифат ишларини ташкил этиш;
концепциялар, давлат дастурлари ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
9. Туман ҳокими ўринбосарининг ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги
функцияларни амалга оширади:
а) фуқаролар йиғинларининг жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига
айланишини таъминлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан
ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ‒5700-сон
Фармонининг ҳудудда самарали бажарилишини таъминлаш ҳамда маҳалланинг жамият бошқарувидаги
ўрни ва фаолияти самарадорлигини оширишга, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг
замонавий механизмларини жорий қилишга яқиндан кўмаклашади;
аҳолининг кундалик ҳаётидаги муаммоларини ҳал этишда, ҳудудларда тинчлик ва барқарорликни


e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
81
таъминлашда, жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини барқарорлаштиришда
фуқароларнинг энг яқин, халқчил ва уларнинг муштарак манфаатларини ифода этадиган
институт – маҳалланинг иштироки, мавқеи ва нуфузини оширишга қаратилган кенг кўламли, манзилли
тадбирларни амалга оширади;
аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал этишда маҳалла институтининг ролини кучайтириш,
фуқаролар йиғинининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан тизимли
ҳамкорлигини кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилайди;
фуқароларнинг манфаатларига дахл қилувчи ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш
ва амалга оширишда маҳаллий ижроя ҳокимияти органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling