Туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари ва ёшлар етакчиларига тезислар


-мавзу Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституциявий вазифаларидан бири бўлади


Download 64.54 Kb.
bet3/3
Sana19.04.2023
Hajmi64.54 Kb.
#1363497
1   2   3
Bog'liq
Ёшлар етакчиларига (1-ҳафта)

3-мавзу

Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституциявий вазифаларидан бири бўлади

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

XIV боб. Оила, болалар ва ёшлар
79-модда.
(биринчи қисм) Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.

Тезислар

Ҳурматли ёшлар, Конституцияда ёшлар масалалари бўйича илк бор боб киритилаётгани алоҳида таъкидлашимиз лозим. Яна бир муҳим жиҳати янги таҳрирдаги Конституцияда давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилишни ўз зиммасига олмоқда.
Келинг, бу ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз учун Сизлар билан дўстона фикрлашиб олсак.
Ўзбекистонда ёшлар ва болаларнинг сони бугунги кунда
18 млндан ошмоқда, яъни мамлакатимиз аҳолисининг
50 фоизга яқинини ташкил этмоқда. Шу жиҳатдан Ўзбекистонни бемалол ёшлар мамлакати дейишимиз мумкин.
Бугун ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, йўлдан адашган, кўмакка муҳтож ёшлар ҳам афсуски бор. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малака етишмаслиги муаммолари долзарболигича қолмоқда.
Энди ёшлар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда давлатга суянишлари мумкин. Чунки, ушбу ёшлар ҳуқуқлари ҳимоясини давлат ўзининг Асосий қонунида мустаҳкамламоқда.
Азиз ёшлар биз демократик, ҳуқуқий давлат қуришга интилар эканмиз, сиз ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмасдан туриб, сизларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокингизни таъминламасдан туриб, ҳеч қачон эриша олмаймиз. Шу сабабли Янгиланаётган Конституцияни ёқлаб овоз берайлик.

Download 64.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling