5. Мудофаа бўлими:
- маҳаллаларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш;
- маҳаллаларда намунали ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш;
- умумтаълим мактабларида “Ватанпарварлик хонаси”ни ташкил этиш.
6. Ички ишлар бўлими:
- маҳаллалардаги ёшлар, вояга етмаганлар жиноятчилиги ҳолати юзасидан таҳлилларни шакллантириш;
- тарбияси оғир, жиноятчиликка мойил ёшларнинг рўйхатини шакллантириш, улар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш;
- маҳаллаларда ташкил қилинган “Қалқон” ёшлар гуруҳлари фаолиятини ташкил қилиш ва уларнинг ишлаш тартибини ишлаб чиқиш.
7. Миллий гвардия:
- ҳарбий қисмларга тарбияси оғир, жиноятчиликка мойил ёшларнинг экскурсияларини ташкил этиш;
- маҳалладаги ёшлар ўртасида ҳарбий спорт тадбирларини(камондан ўқ отиш, от спорти, жанговар ўйинлар) ташкил этиш;
8. Ахолини бандлигига кўмаклашиш маркази:
- маҳаллалардаги ёшларнинг ишсизлиги ҳолатини таҳлил қилиш, ишсизликни бартараф этиш бўйича таклифлар шакллантириш;
- маҳаллалардаги ташқи ва ички миграция ҳолатини таҳлил қилиш;
- хатлов жараёнида аниқланган ишсиз ёшларни бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш.
10. Спорт бўлими:
- маҳаллаларда ёшларнинг спортга жалб қилинганлик ҳолатини таҳлил қилиш;
- спорт мураббийлари ва маҳалла етакчилари ўртасидаги ҳамкорлик ҳолатини ўрганиш;
- маҳаллалардаги спорт объектлари фаолиятини таҳлил қилиш, аниқланган эхтиёждан келиб чиқиб, спорт инвентарлари билан таъминлаш чораларини кўриш ва таклиф киритиш.
- спорт мусобақаларида иштирок этган ҳамда ютуқларга эришган ногирон ёшлар ва уларнинг спортга муносабати тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлаш;
11. Халқ таълими бўлими:
- мактабларнинг “Ёшлар баланси”ни (14-18 ёш) шакллантириш.
- мактабларнинг кутубхона, тўгараклар ва спорт зали тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлаш.
- мактабларда кечки соат 16:00 дан 23:00 гача (тўгараклар фаолияти) очиқлиги таъминланаётганлиги ва директорларнинг маҳалла етакчилари билан ҳамкорлигини таҳлил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |