Туманда 2022 йил 1-чорагида ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар


Хоким ёрдамчилари томонидан олиб борилган ишлар


Download 33.79 Kb.
bet3/3
Sana05.11.2023
Hajmi33.79 Kb.
#1749052
1   2   3
Bog'liq
1-чорак маълумот

Хоким ёрдамчилари томонидан олиб борилган ишлар.
Бугунги кунда туманда 77 та маҳалла мавжуд бўлиб, бунда 42,4 минг хонадонда 61,4 минг оилаларнинг 226,9 минг нафар аъзолари истиқомат қилиб келмоқда.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатлов натижасига кўра, жорий йил бошидан 43,0 мингта (100%) хонадонлар хатловдан ўтказилиб, иқтисодий аҳволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди.
Намунали хонадонлар:
- 4-тоифадаги хонадонлар сони 15 772 та (36,7 фоиз) иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар;
Ўрта хонадонлар:
- 2-тоифадаги хонадонлар сони 21 588 та (50,2 фоиз) доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар;
Эҳтиёжманд хонадонлар: 5 683 та (13,2 фоиз)
- 1-тоифадаги хонадонлар сони 3 482 та (8,1 фоиз) даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар;
- 3-тоифадаги хонадонлар сони 2 201 та (5,1 фоиз) ногиронлиги бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга ажратиб олинди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатлов сўровномалари тўлиқ “Online-mahalla.uz” платформасига киритилиб, аҳолининг талаб ва таклифлари асосида биринчи чорак йўл-харитаси тасдиқланди.
Хоким ёрдамчилари ўз фаолиятини амалга ошириши учун 1-чорак давомида жами 13,3 млрд.сўм маблағлар йўналтирилди.
Ҳоким ёрдамчилари ташаббуси ва уларнинг амалий кўмаги ҳисобига Жорий йилнинг 1-чорагида 5 566 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Бунда 239 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди ва 3 137 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилинди, ПҚ-20-сонли қарор асосида 973,0 гектар (6 236 лот) ер майдонлар аукционга қўйилиб, 862,0 гектар (5 392 лот) ер майдонлар 5 392 нафар фуқаролар «E-AUKSION» орқали сотиб олдилар.
72 та юридик ва 128 та якка тартибдаги янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши натижасида 269 та янги иш ўринлари яратилди.
Эчкичилик сохасини ривожлантириш мақсадида тумандаги “Маданият” МФЙ ихтисослашуви бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан лидер тадбиркор топилиб “Темурбек Мироншох” ф.х томонидан 1 000 бош эчки 100 та хонадонга тарқатилди.
Маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 3 та оғир маҳаллалар (Бунёдкор, Уйғурсой ва Нуробод) бўйича берилган таклифлар асосида маҳаллий бюджетдан 5,2 млрд.сўм ажратиб берилди.
Oila kredit.uz платформада 74 та тадбиркорлик субъектларининг 3,6 млрд.сўмга аризалари маъқулланди ва бугунги кунга қадар 23 та тадбиркорлик субъектига 1,2 млрд.сўм кредит ажратилиши натижасида 48 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Download 33.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling