Тупаланг дарёси иккипаллали моллюскалари фаунаси ва экологик гуруҳлари Боймуродов Х. Т.,Эгамқулов А. Н


Download 65.86 Kb.
bet1/2
Sana28.09.2023
Hajmi65.86 Kb.
#1689042
  1   2
Bog'liq
Тупаланг дарёси




Тупаланг дарёси иккипаллали моллюскалари фаунаси ва экологик гуруҳлари
Боймуродов Х.Т.,Эгамқулов А.Н
Сурхандарё сув бойликларига сероб. Бу ўлканинг асосий дарёлари Сурхандарё, Шерободдарё, Тупалангдарё ва Сангардак ҳисобланади. Сурхандарё ўлкасидаги дарёлар юқори оқимида тор ўзанда тез оқади. Тексликка чиққач эса ўзани кенгайиб оқим тезлиги секинлашади. Сурхандарё ўлкасидаги дарёлар қор ва музликларнинг эришидан ва ер ости сувларидан туйинади.
Тупалангдарё- Сурхандарёнинг асосий ирмоғи. Тупалангдарё Ҳисор тизмасининг Ҳазрат Султон тоғининг 3800 м баландлик қисмидан бошланади, узунлиги 124 км ҳавзасининг майдони 5217 км2 Тупалангдарё юқори қисмида тор ўзанда тез оқади. Сурхандарё водийсига чиққач оқими секинлашади. Тупалангдарёнинг ўртача йиллик сув сарфи 52.2 м3 /cек га тенг.
Тупалангдарё фаунасини ўрганиш назарий ва амалий масалаларни комплекс ечишда муҳим шарт-шароитлар яратади. Ундаги табиий шароитнинг хилма – хиллиги кўплаб ноёб, эндемик ва реликт ҳайвонларнинг тарқалишига шароит яратади. Бу ерда алоҳида турнинг мураккаб тарқалиши билан биргаликда бутун бир фаунистик комплекслар, бир турнинг турли хил популяциялари экологиясидаги мавжуд фарқ ҳам бўлади.
Тупаланг дарёсининг турли сув типларида иккипаллали моллюскаларнинг систематик таркиби, уларнинг биоэкологик хусусиятлари, биотопларда тарқалиши ва бошқа муҳим томонларини тулиқ ўрганилмаганлигини эътиборга олган ҳолда биз бу тадқиқотларимизни 2014 йилдан бошлаб моллюскаларни йиғишни бошладик. Тадқиқотларимиз учун илмий материаллар 2014-2018 йиллар баҳор, ёз ва куз фаслларида Тупалангдарё соҳилларидан унинг атрофидаги булоқ ва чашмалардан, каналлар, ариқлар ва ҳовузлардан йиғилди.
Ўрта Осиё моллюскалари фаунасини ўрганишда А.П.Федченконинг 1868-1871 йилларда ушбу ҳудуддан терилган материаллари асос бўлган. Аммо у вақтда Россияда моллюскаларни ўрганувчи мутахассисларнинг йўқлиги туфайли, уларни ўрганиш ва системалаштириш имконияти мавжуд эмас эди. Йиғилган материаллар чет эл олимларига (Германияга) ўрганиш учун юборилди ва моллюскаларни Э.Мартенс (Мартенс,1874,1884) ва З.Клессин (Слессин 1886) лар аниқлашган. Ўрта Осиё ва Ўзбекистон иккипаллали моллюскаларини ўрганишга В.И.Жадин (1950,1952), Я.И.Старобогатов (1970,1972), З.И. Иззатуллаев, Х.Т.Боймуродов (2009), Х.Т.Боймуродов (2017), йилларда катта ҳисса қўшганлар.
Шундай қилиб, адабиётларни ўрганиш ва тадқиқотларимиз натижасида Тупаланг дарёсида икки паллали моллюскаларнинг 4 тури ва 1кенжа турининг яшаши аниқланган.

Download 65.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling