Тупаланг дарёси иккипаллали моллюскалари фаунаси ва экологик гуруҳлари Боймуродов Х. Т.,Эгамқулов А. Н


-жадвал Иккипаллали моллюскаларнинг Тупаланг дарёси ҳавзаси дарёларида, булоқ ва чашмаларида ариқларда тарқалиши ва экологик гуруҳлари


Download 65.86 Kb.
bet2/2
Sana28.09.2023
Hajmi65.86 Kb.
#1689042
1   2
Bog'liq
Тупаланг дарёси

1-жадвал
Иккипаллали моллюскаларнинг Тупаланг дарёси ҳавзаси дарёларида, булоқ ва чашмаларида ариқларда тарқалиши ва экологик гуруҳлари



Турлар

Тупаланг дарёси

Булоқ ва чашмалар

Каналлар ва ариқлар

Экологик гуруҳлар






Unionidae оиласи
Colletopterum уруғи













1

Colletopterum creum sogdianum

+

-

+

реофил




Euglesidae оиласи
Euglessa уруғи













2

Euglesa hissarica

-

+

-

пелолимнофил

3

Euglesa obliquata

-

+

+

пелолимнофил




Corbiculidae оиласи













4

Corbicula cor

+

-

+

пелореофил

5

Corbicula tibetensis

+

-

+

пелореофил




Жами













Тупалангдарё юқори қисмида тор водийда тез оққанлиги ва сув ҳароратининг пастлиги, органик бирикмалар миқдорининг кам бўлганлиги сабабли у ерда йирик иккипаллали моллюскалар яшамайди. Тупаланг дарёси қуйи оқимида ва каналлар сувларида Corbicula cor, тарқалган. Яна шуни айтиш муҳимки Unionidae оиласи моллюскалари сув тагида ярим қисми лойдан чиққан холда яшаса, Corbiculidae лар эса, лой остида кўмилиб ҳаёт кечиради. Тупаланг дарёси соҳилидаги ариқларда пелореофил Corbiculina tibetensis яшайди.


Иккипаллали моллюскалар ўрганилган худуднинг сув биоценозларида катта рол ўйнайди. Биринчидан улар балиқлар ва қушларга озуқа ҳисобланади, бошқа томондан аллохтон органик моддалар билан ифлосланган сувларни тозалашда катта ўрн тутади, уларнинг мавжудлиги сув тозалигини кўрсаткичидир. (Алимов, 1981; Иззатуллаев, 1998, 2017) дарё соҳилидаги булоқлардан кичик иккипаллали моллюскаларни териб ўргандик. Сойлардаги булоқлар ва булоқлардан оқиб чиқадиган ариқларда euglesa hissarica e.obliquata яшаши aниқланди. Улар 1 м2 да 5-6 тадан учрайди. Қолган турлар нисбатан кам. Терилган матиреаллар ичида euglesa hissarica, e.obliquata Тупаланг дарёси ҳавзасидан биринчи марта кўрсатилмоқда. Euglesidae оиласи бу кичик иккипаллали моллюскалар яшаш шароитига кўра чашма ва булоқларда ҳаёт кечирувчи кренофиллар ва пелеолимнофиллардир.
Тупаланг дарёсида иккипаллали моллюскаларнинг 3 хил биотопларида: оқар сувларда реофилларнинг 1 тури (Colletopterum bactrianum), сув ости балчиқларида – пелолимнофил 2 тур (Euglessa hissarica, Euglessa oblicuata), оқар сувлар лойларида- пелориофилларнинг 2 тури (Corbicula cor, Corbicula tibetensis) яшайди. Тупаланг дарёсида сув режимининг ўзгариб туриши ва атрофидаги сув типларига нисбатан тез оқими сабабли дарё биотопларига нисбатан, унинг атрофидаги ҳовузлар ва сув омборларида моллюскалар сон жиҳатдан купдир. Бу сувларда моллюскалар яшаши, купайиши учун шароит яхшидир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкин Тупаланг дарёсида иккипаллалиларнинг 4 тури ва 1 кенжа турининг яшаши аниқланди. Улар уч хил реофил, пелолимнофил, пелореофил экологик гуруҳларига мансуб. Дарё тез оққанлиги сабабли унинг йўқори қисмида турлар кам учрайди.
Резюме
Туполанг дарёсида Unionidae, Euglesidae ва Corbiculidae оилаларига кирувчи 4 та тур ва 1 кенжа тур иккипаллали моллюскалар тарқалган улар реофил, пелолимнофил, пелореофил экологик гуруҳларига киради. Иккипаллали моллюскалар ўрганилган худуднинг сув биоценозларида катта рол ўйнайди.
Калит сўзлар: Иккипаллали моллюскалар, Unionidae, Euglesidae ва Corbiculidae оилалари, биотоплар, Экологик гуруҳлар, сув типлари, оралиқ бирикмалар сув режими.
Resume
There are 4 species and 1 subspecies of bivalve mollusks in the tupalang river. They are belong to the family of Unionidae Euglesidae and Corbiculidae of ecological groups of reofil, pelolimnofil and peloreofil. The bivalve mollusks play a import ante role in the water biocenoses of the role in the water biocenoses of the investigating district
Key words
bivalve mollusks, Unionidae, Euglesidae,Corbiculidae, biotop, ecological groups, water type, water regime.
Резюме
В реке Тупаланг распространены и вида и подвид двустворчатых моллюсков, принадлежащих семействаме Unionidae, Euglesidae и Corbiculidae. Она относятся к экологическими группам реофилов, пелолимнофилов, пелореофилов. В водных биоценозах района исследований двустворчате моллюски играют большую роль.
Ключевые слова
двустворчате моллюски, Unionidae, Euglesidae и Corbiculidae биотопы, экологические группы, водные типы, водные рекеим .
Download 65.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling