Тур эволюцион жараённинг асосий босқичи. Биологияда тур тушунчаси. Тур мезонлари. Тур ҳосил бўлиши режа


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1778858
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ТУР ПАЙДО БЎЛИШИ

Тур мезонлари.Тур органик оламнинг ниҳоятда мураккаб ва кўп қиррали 
кўринишларидан биридир. Шунга кўра, уни ўрганишда фақат айрим белги -
хоссаларига асосланмай, балки унга комплекс ёндашиш керак. Шу нуқтаи назардан 
олганда, тур мезонлари диққатга сазовордир. Турни аниқлашда қў лланиладиган 
қуйидаги мезонлар мавжуд. 
Морфологик мезон Джон Рей ва Линней давридан бошлаб қўлланиб 
келинаётган бўлиб, текширилаётган тур учун хос бўлган белгиларни аниқлаш 
мақсадида уни морфологик-анатомик томондан анализ қилишни кўзда тутади. 
Масалан, Ўзбекистонда тарқалган ғўзанинг икки турига мансуб формалар бир қанча 
морфологик белгилари билан бир-биридан фарқ қилади. Хусусан, Г. хирзутум 
турига мансуб формалар баргининг ранги, шакли, кўсакларининг шакли, вазни, 
чаноқлар сони, гултожибаргларининг ранги, шакли, ҳажми ва бошқа бир қанча 
белги-хоссалари билан Г. барбадензе турига мансуб формалардан фарқ қилади. 
Худди шундай ҳодисани Эски Дунё ғўзалари Г. арбореум ва Г. хербацеумда ҳам 
кўриш мумкин. 
Читтаклар авлодида ҳам ҳар бир тур ўзининг характерли белг илари билан 
бир-биридан ажралиб туради, Масалан, тождор читтакнинг бошида тожи бўлиб, 
тепа қисми олачипор рангда. Бошқа читтак турлари, хусусан, катта читтак, қўнғир 
бошли читтаклар бошининг тепа қисми қора рангда бўлиб, тожи бўлмайди. Кейинги 
икки турга мансуб организмлар катталиги, қорин қисмининг ранги билан ҳам бир -
биридан яққол фарқ қилади. Катта читтак йирик, қорин қисмида сариқ доғи бор. 
Қўнғир бошли читтак эса кичикроқ, қорин кисмида сариқ ранги бўлмайди.
Морфологик мезон ташқи тузилишдан ташқари, ички органларнинг анатомик 
ва гистологик тузилишини ҳам ўрганишни тақозо этади. Масалан, юмалоқ 
чувалчанглар типининг ташқи белгиларига кўра, бир-бирига яқин турлари жинсий 
системасининг тузилиши жиҳатдан ўзаро фарқ қилади. Морфологик мезон қанча 
оддий ва қулай бўлмасин, нисбийдир, шунинг учун тўлиқ қийматга эга эмас. Унинг 
чекланганлиги қиёфадош турларда айниқса кўзга яққол ташланади. Қиёфадош 
турлар дейилганда, одатда, морфологик жиҳатдан бир-бирига ўхшайдиган ёки 
мутлақо фарқ қилмайдиган, бироқ ўзига хос физиологик хусусиятларга эга бўлган 


органик формалар йиғиндиси тушунилади (30-расм). Қиёфадош турлар Майр 
ишларида атрофлича ёритиб берилган. Улар, одатда, бир жойда тарқалиб 
морфологик жиҳатдан ўзаро ўхшасада, бир-бири билан чатишмайди ҳамда ҳар хил 
озиқ билан озиқланади. Шунга ўхшаш ҳодисалар турларни аниқлашда морфологик 
мезон билан чекланмай, физиологик-биохимиявий мезондан ҳам фойдаланиш 
лозимлигини кўрсатади. 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling