Тураев Х. Х., Холбоева А. И., Касимов Ш. А., Яқубова Д. Т. Термиз давлат университети
Download 106.95 Kb.
|
Yaqubova D.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Термиз давлат университети
- Олтингугурт ва фосфор гуруҳли композит қўшимчаларини физик-кимёвий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар (DGT-3)
- Фойдаланилган адабиётлар
ЁҒОЧ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ DGT-3 МАРКАЛИ АНТИПИРЕН БИЛАН ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАГИ ТЕРМИК БАРҚАРОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ Тураев Х.Х., Холбоева А.И., Касимов Ш.А., Яқубова Д.Т. Термиз давлат университети yaqubovadilfuza92@gmail.com Ҳозирги кунда илм- фан тараққиёти ривожланишини таҳлил қилиш натижасида шу айтиш мумкинки, келажакда олтингугурт сақлаган аминокислоталарни олиш ҳамда қўллаш жараёнлари самарадор усуллардан бирига айланади. Олтингугурт ўсимликлар таркибидаги бир қатор муҳим биологик процессларни амалга ошишида катта рол ўйнайди, жумладан, оқсил синтезида асосий таъсир этувчи элементлардан биридир. Дунёнинг кўплаб минтақаларида, қишлоқ хўжалиги экинларини олтингугуртли бирикмалар билан озиқлантиришда унинг мувозанатига кўпроқ эътибор берилади[1,2]. DGT-3 маркали антипирен билан ишлов берилган ёғоч материалларни вазн йўқотиши 100-137оС да 1,7мг (25,2%) ни ташкил этди. 137-310оС ҳароратда асосий қисми деструкцияланиши кузатилди, яъни 1,46 мг вазн йўқотганлиги ўрганилди, бу эса умумий вазнни 21% (420оС даги вазн йўқотиши 50,0 %) ни ташкил қилади. 310-600оС ҳароратда эса 0,85мг (умумий вазнни 12,6 %) ташкил этди. Термик жараёнларни кузатиб боришимиз натижасида экзотермик таъсир ҳам аниқланди, яъни DTA 327,4оС, 340оС ва 490оС ҳароратларда учта иссиқлик чиқиши билан борадиган ҳолат тадқиқ қилинди. Табиий шароитида “DGT-3” маркали олигомер антипирен-антисептиклар билан ишлов берилган озуқаларга Anacanthotermes авлодига мансуб термитларнинг антрактантлиги ўрганишда озуқаларнинг дастлабки, сўнги ва озуқа кесиндиларининг ўлчамлари ҳисобга олинди. Умумий натижа асосида таҳлил қилинганда озуқа бирлигида термитларнинг озиқланиши аналоглар 5,2% - 8,6% биз таклиф этаётган антисептиклар эса 3,1-4,8% гача таъсир этилганлиги аниқланди. Яна шуни алохида айтиб ўтиш керакки DGT-3 маркали қопламалар табиий муҳитда нам тасир этмаган ҳолатда энг яхши кўрсатгичга эга бўлди. 1-расм. DGT-3 маркали антипирен билан ишлов берилган ёғоч материалларни термик барқарорлиги Шундай қилиб, тадқиқотлар натижасида ишлов берилмаган ёғоч материалларни 130-350°C ҳарорат оралиғида масса йўқотиши 67,8% ни ташкил этиши аниқланган бўлиб, 278°C да юқори иссиқлик ажралиш (экзоэффект) кузатилди ва масса йўқотиши 50,2% ни ташкил этди. Олтингугурт, фосфор ва азот гуруҳли олигомерлар олинди, уларни антисептик хусусиятларини синергетик таъсир механизимлари, физикавий ва кимёвий хоссалари, зичлиги тадқиқ этилди. Олтингугурт ва фосфор гуруҳли композит қўшимчаларини физик-кимёвий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал
DGT-3 маркали олигомер антипирен-антисептиклар асосидаги композит қоришмалар билан кунгабоқар пояси қоплама шаклда қоплаб чиқилди ва намлаб турилди, натижада термитларга озуқа сифатида қўлланилганда 3-10 кунларда ўлган термитлар сони ўртача 10-17% ва 15-25 кунда 20-23%ни ташкил этди. Бунинг асосий сабаблардан бири ушбу қоплама ёғоч поясини ички қисмига қисман шимилади ва қаттиқ ҳолатда қотиши билан изоҳланади. Ушбу тажриба синов ишларида қопламага бошқа намуналар каби сув билан намлаб турилганлиги оқибатида термитларни қопламадан ўтишига сабабчи бўлган. Аммо барча ҳолатларда зараркунанданинг озиқланиш жараёни давом этаётганлиги кузатилди. Фойдаланилган адабиётлар 1. Р. Нортон, Р. Миккелсен и T. Дженсен. Значение серы в питании растений // Питание растений. Вестник Международного института питания растений. Питание растений, №3, 2014. С.2-6. 2. Aulakh, M.S. and S.S. Malhi. 2004. In A.R. Mosier, J.K. Syers, and J.R. Freney (eds.) Agriculture and the nitrogen cycle: Assessing the impacts of fertilizer use on Food production and the environment. pp. 181-191. Scope no. 65. Island Press, Washington, USA. Download 106.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling