Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

 
 
3. 
Кундалик тутиш методи. Гуруҳнинг ҳар бир аъзосига ён чўнтак дафтар-
часи тарқатилади. Унга, айтайлик, бир ҳафта давомида муҳокама қилинадиган 
муаммо бўйича туғилган фикрлар қайд қилиб борилади. Барча иштирокчилар-
нинг ёзиб борган фикрлари пешқадамлар томонидан таҳлил қилиниб, тайёр-
ланган материал охирги муҳокамага олиб чиқилади. Бу метод қуйидаги 
жиҳатлари билан ажралиб туради: биринчидан, туғилган ғоя, аниқ рационал 


95 
таклиф ўша гуруҳнинг фикри даражасига кўтарилади, иккинчидан, турли хил-
даги тортишувлар, нуқтаи назарлар гуруҳ мажлисигача ҳал қилинади, кескин-
лашган нуқтаи назарлар ҳам текисланади. 
4. 6-
6 методи: Олти кишидан кам бўлмаган гуруҳ 6 минут давомида гуруҳ 
олдида турган муаммони ечишга ёрдам берадиган аниқ ғояни шакллантиришга 
ҳаракат қиладилар. Ҳар бир иштирокчи алоҳида саҳифаларга ўз фикрларини 
ёзиб боради.Бу жудаихчам тарздаамалгаоширилади: жипсликларнинг бузилиши 
ва материалларнинг бузилиши, технологияларнинг бузилиши тарзида. Шундан 
сўнг гуруҳда барча тайёрланган рўйхатлар муҳокама қилинади. 
Муҳокама жараёнида ўта хато қарашлар чиқариб ташланади, мунозарали ма-
салаларга аниқлик киритилади, бошқа барча аниқланган хусусиятлар 
гуруҳлаштирилади. Вазифа — бир неча муҳим муқобилларни саралаб олиш. 
Бинобарин, уларнинг миқдори иштирокчилар миқдорига нисбатан кам бўлиши 
лозим. 
5. 
Бевосита жамоа бўлиб «Фикрлар ҳужуми» («Мозговая атака») олиб 
бориш. Бу методдан мақсад мумкин қадар катта миқдордаги ғояларни йиғиш, 
талабаларни айни бир хил фикрлаш инерсиясидан ҳоли қилиш, ижодий вази-
фаларни ечиш жараёнида дастлаб пайдо бўлган фикрларни енгишдир. Бу метод 
А.Ф. Осборн томонииан тавсия етилган. Бу методнинг асосий тамойили ва 
қоидаси баҳс иштирочилари ишлаб чиққан ғоялар танқидини мутлақ тақиқлаш, 
ҳар қандай луқма ва ҳазил-мутоибани рағбатлантиришдир. Бу методдан фойда-
ланишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ~ машғулот раҳбарига боғлиқ. 
«Фикрлар ҳужуми» иштирокчилари миқдори 15 кишидан ошмаслиги керак. 
Машғулотнинг давомийлиги бир соатгача. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling