Турдимамбетов И. Р., Жолдасов А. С. Қорақалпоқ давлат университети
Download 113 Kb.
|
1 2
Bog'liqЖолдасов макала СамДУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ВОПРОСЫ РАЗВИТИЯ ПАСТБИЩНОГО ЖИВОТНОВОДСТВА РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАГИСТАН ISSUES OF DEVELOPMENT OF PASTURE HUSBANDRY OF THE REPUBLIC OF KARAKALPAGISTAN
- Аннотация
- Abstract
Турдимамбетов И.Р., Жолдасов А.С. Қорақалпоқ давлат университети ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЯЙЛОВ ЧОРВАЧИЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ВОПРОСЫ РАЗВИТИЯ ПАСТБИЩНОГО ЖИВОТНОВОДСТВА РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАГИСТАН ISSUES OF DEVELOPMENT OF PASTURE HUSBANDRY OF THE REPUBLIC OF KARAKALPAGISTAN Аннотация: ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасида гўшт ва жун йўналишидаги яйлов чорвачилигининг ривожланиш хусусиятлари ва омиллари таҳлил этилган. Калит сўзлар: яйлов чорвачилиги, қўй ва эчкичилик, қоракўлчилик, йилқичилик, туячилик, ҳудудий хусусият. Аннотация: в данной статье анализируются особенности и факторы развития пастбищного животноводства в мясошерстном направлении Республики Каракалпакстан. Ключевые слова: пастбищное скотоводство, овцеводство, козоводство, верблюдоводство, региональные особенности Abstract: this article analyses the development factors and features of pasture livestock in the meat-wool direction of the Republic of Karakalpakstan. Key words: pasture cattle breeding, sheep breeding, goat breeding, camel breeding, regional features Чорвачилик - Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришда энг устувор йўналишлардан биридир. Чунки, сўнгги йилларда минтақадаги сув танқислиги қишлоқ хўжалигини юритишда қатор муаммоларни келтириб чиқмоқда. Маълумки, чорвачилик соҳаси, айниқса яйлов чорвачилигини ривожлантириш учун кўп сув талаб этилмайди. Шу билан бирга, республика ушбу тармоқни ривожлантириш учун кенг яйлов фондига эга. Минтақада чорвачилик деҳқончилик каби қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари сифатида у ўзининг ривожланиш тарихига эга. Жумладан, маҳаллий аҳоли тарихан бой чорвачилик тажрибаларига эга бўлиб, яйловларда азалдан ушбу тармоқ билан кенг шуғилланиб келишган. Бинобарин, чорвачилик тармоғининг ривожланиши биринчи навбатда, аҳолини сифатли ва арзлн озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминласа, иккинчидан унинг хом ашё маҳсулотлари саноатнинг енгил ва озиқ-овқат тармоқларида кенг турда фойдаланилади. Республикада чорвачиликнинг қорамолчилик, қўй ва эчкичилик, йилқичилик, туячилик, чўчқачилик, паррандачилик, балиқчилик, пиллачилик, асаларичилик ва бошқа соҳалари мавжуд. Қорақалпоғистонда чорвачилик тармоғининг қадимдан ривожланган ва муҳим соҳалардан бири қўй ва эчкичиликдир. Ушбу соҳанинг шаклланишида ҳудуднинг табиий-иқлимий шароити асосий омил бўлган. Юқорида қайд этилганидек, сўнгги йилларда сув ресурсларининг танқислиги республиканинг қишлоқ хўжалиги экинлари таркибида қатор ўзгаришларни амалга оширишни, асосан сувни кўп талаб этувчи пахта, шоли ва бошқа экинларни камайтириш ҳисобидан сувни кам талаб этувчи ем-хашак экинларини экишни йўлга қўйиш талаб этилади. Демак, келажакда Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги таркибида деҳқончиликка қараганда чорвачилик кенгроқ ривожланиб, ушбу соҳа республика қишлоқ хўжалигининг ихтисослашувини белгилаб беради. Бу айнан яйлов чорвачилиги учун хосдир. Қорақалпоғистонда 2000-2022 йилларда қўй ва эчкиларнинг бош сони 437,4 мингдан 1178,5 минг бошга, яъни 2,7 баробарга кўпайган. Ушбу ҳолат республика қишлоқ туманлари бўйича бир биридан кескин фарқ қилади. Масалан, бу даврда қўй ва эчкилар бош сони Амударё туманида 19,0 баробарга, Мўйноқ туманида 6,2 баробарга ва Тахиатош туманида 5,8 баробарга кўпайган бўлса, бу кўрсаткич Кегайли, Қўнғирот ва Хўжайли туманларида 1,5-2,0 фоиз атрофида бўлган. Қўй ва эчкиларнинг бош сони Амударё, Қораўзак, Қўнғирот, Тахтакўпир, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида кўп. Уларга республикадаги жами кўй ва эчкиларнинг 64,5 фоизи тўғри келади. Бўзатов, Нукус, Тахиатош ва Хўжайли туманларида эса унинг сони жуда кам. Масалан, ушбу туманларнинг ҳар бирига республикадаги жами қўй ва эчкиларнинг 2,5 фоиздан кам улуши тўғри келади. Қишлоқ туманлари ўртасида бундай катта тафовутларнинг мавжудлиги, ўунингдек уларнинг яйлов майдонлари билан тенг таъминланмаганлиги уларни қўй ва эчкилар сони ва яйлов майдонлари улуши нисбатида ифодаланувчи соҳани ривожлантириш индексини аниқлашни тақоза этди (1-жадвал). Ушбу индекс 1,00 дан кичик туманларда соҳани ривожлантириш сиғимлилиги юқори, агар кўрсаткич 1,00 дан катта бўлса, унда мазкур туманларда соҳасини ривожлантириш истиқболлари кенг эканлигини англатади. 1-жадвал Download 113 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling