- Дунё миқёсидаги ва икки томонлама конвенциялар халқаро авиаташувларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
- Халқаро битимлар учишларни тартибга солувчи халқаро нормалар ва қоидаларни, шунингдек мазкур давлатлар ҳудуди устида авиаташувларни ташкил этиш принципларини ишлаб чиқади.
- Халқаро фуқаро авиацияси соҳасидаги дастлабки ҳуқуқий ҳужжатлардан бири 1929 йилда қабул қилинган «Халқаро авиаташувларга дахлдор айрим қоидаларни унификация қилиш тўғрисида»ги Варшава конвенциясидир.
Ушбу норматив ҳужжатда қуйидагилар ўз ифодасини топган: Кейинчалик Варшава конвенцияси 1955 йилги Гаага баённомаси, 1971 йилги Гватемала баённомаси ва 1975 йилги Монреаль баённомаси билан киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар орқали ривожлантирилди. Кейинчалик Варшава конвенцияси 1955 йилги Гаага баённомаси, 1971 йилги Гватемала баённомаси ва 1975 йилги Монреаль баённомаси билан киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар орқали ривожлантирилди. Йўловчининг ўлими ёки унинг соғлиғига шикаст етказилганлиги, багажнинг йўқотилганлиги ва шикастланганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги тўғрисидаги қоида Варшава конвенциясига киритилган муҳим банд ҳисобланади. Ушбу ҳужжатга биноан, халқаро рейсларда йўловчининг ҳаёти ва соғлиғи учун ташувчининг жавобгарлиги аксарият ҳолларда 10 000 (10 минг)АҚШ доллари билан чегараланади. Багажнинг йўқотилганлиги ва шикастланганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги аксарият халқаро ташувларда (шу жумладан халқаро ташувнинг ички қисмларида) рўйхатдан ўтказилган багажнинг 1 килограмми учун 20 АҚШ доллари ҳамда ҳар бир йўловчининг рўйхатдан ўтказилмаган багажи учун 400 АҚШ долларини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |