Ҳаракатланадиган таркибни ёнилғи билан таъминлаш масалалари ҳам IATA нинг диққат марказида туради, чунки ёнилғи харажатлари улуши ўрта ҳисобда авиакомпаниялар фойдаланиш харажатларининг 15% ни ташкил этади. Ҳаракатланадиган таркибни ёнилғи билан таъминлаш масалалари ҳам IATA нинг диққат марказида туради, чунки ёнилғи харажатлари улуши ўрта ҳисобда авиакомпаниялар фойдаланиш харажатларининг 15% ни ташкил этади. Шу муносабат билан Уюшма қуйидаги масалаларни кўриб чиқади: - Ўзаро тил топишни яхшилаш учун ёнилғи етказиб берувчилар билан йиғилишлар ўтказади;
- Ёнилғи харид қилиш билан боғлиқ стандартлар ва қоидаларни ишлаб чиқади;
- Ёнилғи билан таъминлаш масаласининг барча жиҳатлари устидан назорат олиб боради ва ҳ.к.
IATA қошида Ҳаво транспорти ходимларини касбий жиҳатдан тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ташкил этилган бўлиб, у фуқаро авиацияси идоралари ходимлари, авиакомпаниялар ва аэропортлар, юк ташиш соҳасида банд бўлган ташкилотларнинг ходимлари, шунингдек туристик сектор ходимларини ўқитиб-ўргатиш ва малакасини ошириш учун ўқув-машқ дастурлари ва методикаларининг тўлиқ комплексини таклиф қилади. - IATA қошида Ҳаво транспорти ходимларини касбий жиҳатдан тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ташкил этилган бўлиб, у фуқаро авиацияси идоралари ходимлари, авиакомпаниялар ва аэропортлар, юк ташиш соҳасида банд бўлган ташкилотларнинг ходимлари, шунингдек туристик сектор ходимларини ўқитиб-ўргатиш ва малакасини ошириш учун ўқув-машқ дастурлари ва методикаларининг тўлиқ комплексини таклиф қилади.
- Бундан ташқари, IАТА атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммосини ҳисобга олган ҳолда тармоқни ривожлантириш стратегик дастурларини ишлаб чиқади ва амалга жорий этади; авиакомпанияларнинг юридик манфаатларини ҳимоя қилади; юк ташиш соҳасида хизматлар кўрсатади; ҳукумат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилади ва турли масалалар бўйича ўз тармоғининг позициясини тушунтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |