Туризм соҳасини ривожлантириш ва ривожланиш кўрсаткичларини моделлаштириш
Download 22.07 Kb.
|
тезис УРУНОВ
ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ Р.С.Урунов Тошкент молия институти, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августда «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор асосида соҳада меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга саёҳатларни арзонлаштириш, юртимизнинг барча ҳудудларида туризмни ва соҳа билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш, туристик маҳсулотларни диверсификатсия қилиш ва янги туризм объэктлари ташкил этиш, шунингдек, миллий туризм маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда фаол ва комплекс илгари суришга қаратилган 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғибот қилиш, илғор маркетинг технологияларини жорий этиш ҳисобига туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш шакллантириш ҳозирги куннинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий моделлаштириш узоқ ва ўрта муддатли иқтисодий самарадор йўналишлар, сиёсат ва қабул қилинган қарорлар амалиётда қай аҳволдалигини кўра билиш учун зарур. Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш мақбул қарорлар танлаш ва уларнинг ижросини таъминлаши зарур, чунки бугунги кунда жамият учун асосланмаган қарор қабул қилишдан кўриладиган зарар даражаси кўп маротаба ўсиб бормоқда. Шунинг учун замонавий хўжалик юритиш прогнозлаш кўлами кенгайтирилишини унинг усул ва услубиётлари такомиллаштирилишини талаб этмоқда. Ижтимоий ривожланиш жараёнини прогнозлаш даражаси қанчалик юқори бўлса, жамиятдаги жараёнларни бошқариш ва ривожлантириш шунчалик самарали кечади. Туристик корхорхоналарда тадбиркорлик фаолияти ривожланишини макро даражада моделлаштириш фаолиятнинг ривожланишига ижобий ёки салбий таъсир этувчи энг муҳим омилларни бошқаришга асосланади. Ушбу омилларни ажратиб олиш ва уларнинг натижавий омил, яъни соҳанинг ялпи хизматлари ҳажмига таъсири асосидаги омилли моделлар корреляцион-регрессион таҳлил асосида амалга оширилади ҳамда натижавий кўрсаткичнинг тузилган эконометрик моделлар орқали ҳисобланган прогнозлари ёрдамида фаолиятни ташкил этишнинг янги сценарийлари ишлаб чиқилади. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари эконометрик таҳлилида кўп омилли ишлаб чиқариш функциялари ва улардан келиб чиқадиган функциялардан кенг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда туристик фаолиятдан олинадиган даромадлар ҳажмини кўп омилли боғланиш асосида ишлаб чиқариш функцияси кўринишидаги эконометрик моделларини аниқлаймиз. Аниқланадиган моделлар макро даражада туризм соҳасидан олинадиган даромадлар ҳажмига таъсир этувчи омилларни бошқариш йўналишларини аниқлаш асосида ўрта ва узоқ муддатли давр учун мақсадли прогноз кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда ушбу кўрсаткичларни таъминлаш учун зарур бўлган тадбирларни белгилашга ёрдам беради. Туризм соҳасидан олинадиган даромадлар ҳажми ўзгаришини эндоген омил сифатида олган ҳолда унинг асосий омил (ресурс)лар таъсирида ўзгариши бўйича кўп омилли таҳлил амалга оширилди. Туризм соҳасидан олинадиган даромадлар ҳажмини функциянинг юқори чўққиси, яъни натижавий омил сифатида белгилаб олган ҳолда, унга таъсир этувчи омил кўрсаткичларини Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг етакчи экспертлари иштирокида ўтказилган эксперт таҳлили асосида танланган қуйидаги кўрсаткичлар танланди (1-жадвал): Х1 – туризм соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат; Х2 – Ўзбекистонга кириб келаётган туристлар сони; Х3 – туризм соҳасига киритилаётган инвестициялар ҳажми; Х4 – туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони; Х5 – аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал умумий даромадлар ҳажми. Эндоген омил ва унга таъсир этувчи экзоген омил кўрсаткичларининг моҳияти кўриладиган бўлса, таъсир этувчи омиллар сифатида капитал, ресурс ҳамда аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал умумий даромадлар ҳажми орқали муҳим таъсирга эга бўлган омилларни ифодаловчи омил кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқариш модели кўринишидаги моделга яқин бўлган боғланишга эга бўлади. Ажратиб олинган натижавий ва таъсир этувчи омил кўрсаткичларининг ўлчов бирлиги бир хил эмаслиги, яъни омил кўрсаткичларининг бир жинсли эмаслиги сабабли асосий тренд моделини чизиқли логарифмик боғланиш кўринишида аниқлаб оламиз. Бунинг учун омил кўрсаткичларининг барчасини натурал логарифмик кўрсаткичларга келтириб олинади. Ажратиб олинган асосий эндоген ва экзоген омилларнинг боғланиши асосида туризм соҳасидан олинадиган даромадлар ҳажмининг ўзгариш трендларини аниқлаш мақсадида юқоридаги вақтли қатор кўринишидаги маълумотларни EViews10 дастуридан фойдаланган ҳолда таҳлил қилинди. 1-жадвал Download 22.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling