«Ўзбекнефтгаз» корхоналари томонидан 350 тадан ортиқ нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2019 йилнинг охиригача 207 та нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш мўлжалланган.
Lotinchada28 октябр 2019, 10:56 Иқтисодиёт
Жорий йил бошидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналари томонидан 350 тадан ортиқ нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қудуқларни таъмирлаш ишлари мураккаб жараён бўлиб, ушбу ишлар нефть ва газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қазиб чиқариш суръатини бир меъёрда ушлаб туришга йўналтирилган.
180 та қудуқда нефть ва газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга ҳамда қазиб чиқариш суръатини бир меъёрда ушлаб туришга йўналтирилган мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Нефт ва газ ҳом ашёсини қазиб чиқаришни кўпайтиришни ва қазиб чиқариш суръатини бир меъёрда ушлаб туришни таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг охиригача 207 та нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |