Туркча neft, форс, нефт
Download 49.38 Kb.
|
НЕФТЬ
УСТЮРТУСТЮРТ — Ўзбекистоннинг шим. ғарби (Қорақалпоғистон) ва Қозоғистон ҳудудларидаги плато. Шарқаа Орол денгизи ва Амударё дельтаси, ғарбда Манғишлоқ я. о. ва Қорабўғозгўл қўлтиғи, шим. да Каспийбўйи пасттекислиги оралиғида жойлашган. Майд. 200 минг км2. Ўртача бал. 150—250 м, энг баланд жойи (370 м) жан. ғарбида. Устюртнинг атрофи 60—150 м ли тик жарлик (чинк)лардан иборат. Чинклар ҳар хил чуқурликдаги жар ва сойлар билан кесилган. Устюртнинг шим. чинклари шим. ғарбда Ўликқўлтиқ шўрлигидан бошланиб, шим. да Катта Бўрсиқ қумлигига бориб тақалади. Платонинг баланд шарқий чегараси Орол денгизининг аввалги қирғоғи ва Амударё дельтасидан, жан. чинклари Қорақум чўли ва Ўзбой ўзани, ғарбий чинклари эса Корабўғозгўл қўлтиғининг ғарбий соҳили, Қорниёриқ ботиғи, Қайдак шўрлиги орқали ўтади. Плато ҳудуди геологик тузилиши жиҳатидан эпипалеозой плитасининг бир қисми ҳисобланиб, палеозой, мезозой ва кайнозой тог жинсларидан ташкил топган. Ер юзасига яқин кисми горизонтал ётган сармат оҳактошлари, гиллардан тузилган бўлиб, ораларида туз ва гипс қатламлари учрайди. Устюртда кенглик бўйлаб йўналган бир неча тектоник структуралар мавжуд. Устюртнинг шим. қисмида Шим. Устюрт кўтарилмаси, жан. да Устюрт букилмаси (унда Қўшбулоқ, Осмонтайматай, Сам ва б. шўрхоклар) жойлашган. Бу букилма шим. Устюрт кўтарилмасини Қассарма кўтарилмасидан ажратиб туради. Қассарма кўтарилмаси жанда Борсакелмас ботиғи бор. Ундан жан. да Марказий Устюрт кўтарилмаси, яна жан. рокда Асакаовдон чўкмаси жойлашган. Устюрт юзаси супасимон текислик бўлиб, унда бир қанча қирлар: Музбел, Қорабовур, Оқтумшуқ, Қуланди ва б., Борсакелмас, Қорашўр, Асакаовдон каби чўкма ва ботиклар мавжуд. Жан. қисмига Қоплонқир ва Сариқамиш ботиғи кириб борган. Унинг шим. қисмида Сам, Матайқум, Учтаған қумликлари ва бир қанча шўрхоклар (Қўшбулоқ, Осмонтайматай, Сам ва б.) ҳамда тақирлар мавжуд. Уда карст ва карстсуффозион рельеф шакллари (карст воронкалар, ботиклар, ғорлар) вужудга келган. Иклими кескин континентал. Қиши Ўзбекистонда энг совуқ, ёзи жуда иссиқ, узоқ давом этади. Июль ойида ўртача тра 25°—28°, энг юқори тра 46°. Қишда Устюртнинг ғарбий қисми билан шарқий қисми ўртасида тра фарқи катта: энг паст тра гарбда —20°, шарқида —40° гача пасаяди. Йиллик ёғин 112—121 мм, энг кўп ёғин (34%) баҳор ойларида тушади. Устюртда доимий оқар сувлар йўқ. Баҳор ойларида ботиклар, шўрхоклар, тақирларда сув йиғилиб, вақтинчалик кўллар қосил бўлади, ёзда улар қуриб қолади. Фақат платонинг жан. даги Сариқамиш ботиғида ва баъзи бир ғорлар ичида доимий кўллар бор. Ер ости сувларига нисбатан бой. Ер ости сув қатламлари сармат ва палеозой ётқизикларида (20—50 м чуқурликларда) учратилади, уларнинг аксарияти шўр. Устюртнинг катта қисмида сурқўнғир, ботиқлар, шўрхокларда шўрхок, тақиршўрхок, қумликларда қумли тупроқлар учрайди. Ўсимлик қоплами сийрак, асосан, шувоқ ва шўралар ўсади. Булардан ташқари, қирқбўғин, коврак, қора саксовул, биюрғун, тетир, сарсазан, илоқ ва б. бор. Баҳорда эфемер, эфемероидлар ўсади. Ҳайвонот дунёси чўлга хос бўлиб, жайран, сайғоқ, бўри, тулки, юмронқозиқ, қоплон, Устюрт қўйи, олакўзан, ҳинд асалхўри, қўшоёқ, қумсичқон, турли илонлар, қушлардан тўрғай, қора қарға, хўжасавдогар, қузғун ва б. яшайди. Ҳашаротлардан термит кўп. Ноёб ва «қизил китоб»ларга киритилган ҳайвон ва ўсимлик турларини муҳофаза қилиш ва ўрганиш мақсадида Устюрт қўриқхонаси (Қозоғистон ҳудудида) ташкил этилган. Устюрт ҳудуди, асосан, яйлов сифатида фойдаланилади. Бу ерда нефть, газ ва ер ости сувларининг катта захиралари аникданган. Замонавий дунёни нефтсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Юрган йўлимиздан тортиб уйимизда ёниб турган чироққача ёқилғи талаб қилади. Ўзбекистонда нефт қандай қазиб чиқарила бошланганини биласизми? «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Андижоннефт» АЖ томонидан ташкил этилган медиа-тур давомида Марказий Осиёдаги илк нефт конида бўлдик. Бунга қадар на Қозоғистон ва на Туркманистонда нефт олинар эди. Аслида кўп ихтироларнинг аввали тасодифга бориб тақалади. Фарғона водийси замини эса асрлар давомида нефтга бой бўлган. Айниқса Эски Чимён ерлари. Айтишларича нефт босими шу қадар юқори бўлганки, қатламлардан ер юзига сизиб чиққан. Нефт конларининг очилиши ҳам шунга бориб тақалади. Ўзбекистон ҳудудида нефт ва газ қидириш ишлари 120 йиллик тарихга эга. 1885 йилда кон қидириш ишлари бошлаб юборилади. Илк нефт кони очилиши учун эса салкам 20 йил вақт керак бўлди. 1890 йилларда Полосон қишлоғи этагидаги тўқай ва чангалзорлар бағри тилиниб, темир йўл қурилиши бошланади. Шундан буён бу ерлардан йўловчи ва юк поездлари ўта бошлайди. Электр ишлаб чиқариладиган буғ двигатели Олтиариқдаги вокзалда 1898 йилнинг ёзида Ванновский бекатида поезд бир муддат тўхтаб қолади. Айнан шу поездда муҳандис К. Ковалевский қайсидир юмушлари билан Андижонга келаётган эди. Ковалевский поезддан тушиб, бекатни айлана бошлайди. Шу вақт унинг кўзи Қўқон араваларидан бирининг гупчагига тушди. Гупчак қорамойга беланган эди. Ковалевский қўли билан қорамойни ушлаб кўрадию, юраги ҳаприқиб кетади. Бу — нефт эди! Ўша йилдан эътиборан муҳандис Ковалевский бошчилигида кон қидириш ишлари бошланиб кетади. 1901 йилда биринчи қудуқда бурғулаш ишлари бошланади. Албатта ҳаммаси осон кечмаган. Аввало ток ишлаб чиқарадиган буғ двигатели зарур эди. Темир йўл эса Олтиариққача келган. Эски Чимёнга қадар қолган масофа эса қир адирлар аро ўтган йўлда ўтди. Двигател трактор ва юк автомобилида олиб келинди. Ушбу тарихий суратлар илк бора интернетда чоп этилмоқда. Буғ двигатели қир-адирлар аро ўтган йўлдан олиб келинмоқда Марказий Осиёдаги илк нефт қудуғи 1904 йилда очилди. Натижа кутилганидан ҳам яхши бўлди — қудуқдан кунига 150 тонна нефт олинарди. Аввалига кондан олинган нефт фақат аравалар гупчагини мойлаш ва тандир-ўчоқ учун ишлатилди. 1906 йилда Олтиариқда илк нефтни қайта ишловчи завод ишга туширилди. Энди Эски Чимён нефтидан керосин ва бошқа маҳсулотлар ҳам олина бошланди. Фарғона водийсидаги илк электр токи шу ерда ишлаб чиқарилган. Маълумотларга кўра, ўша вақтда ҳатто марказ Фарғона шаҳрида ҳам электр чироқ бўлмаган 1907 йилда нефт заводи ака-ука Нобеллар томонидан сотиб олинади ва реконструкция ишлари бошлаб юборилади. Эътиборли томони, Чимёндаги нефт конларидан заводга қадар тўрт дюймли қувурлар тортила бошланган. Бунга қадар эса нефт от-араваларда ташилган. Илк нефт қудуғи минораси. Суратда қувурлар мавжуд, демак нефт қувур орқали олиб кетиш бошланган вақтлар... Бугунги кунда Марказий Осиёдаги илк нефт қудуғи ўрнида музей ташкил этилган. Эски Чимёнда эса ҳозирга қадар нефт олинади. Музейнинг ёнгинасида тўртта нефт қудуғи ишлаб турибди. Ўзбекистон нефт ва газ саноати 120 йиллик тарихга эга. Нефт ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш ишлари 1885 йилдан бошланган. Аслида милоддан аввалги IV асрда Искандар Зулқарнайн ва унинг лашкарлари Марказий Осиёга юриш қилганда, бу ўлкада «қорамой»ни учратган, аммо ундан қандай фойдаланишни яхши билишмаган. 1898 йилда муҳандис С.А. Ковалевский бошчилигида бир гуруҳ рус тадбиркорлари Чимён (Фарғона водийси) қишлоқларида нефт конларини қидиришга киришдилар. Улар 1901 йилда биринчи қудуқни пармалашга киришиб, 1904 йил 278 метр чуқурликдаги нефт қатламини очишга эришдилар. Бу қудуқ суткасига 130 тонна нефт бера бошлади. Шу кон асосида «Чимён» нефт жамияти тузилди. Шунингдек 1901 йилда Мойлисойда 168 метрдан нефт отилиб чиққан, суткасига 25 тонна нефт берган. 1903 йилда шу асосда корхона ташкил этилган. 1907 йилда Чимён ёнидаги Ёрқўтонда нефт қудуғи пармаланиб, 1910 йилда ишга туширилган. Компания хабарида қайд этилишича, қудуқларни таъмирлаш ишлари мураккаб жараён бўлиб, ушбу ишлар нефть ва газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қазиб чиқариш суръатини бир меъёрда ушлаб туришга йўналтирилган. 180 та қудуқда нефть ва газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга ҳамда қазиб чиқариш суръатини бир меъёрда ушлаб туришга йўналтирилган мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Нефт ва газ хом ашёсини қазиб чиқаришни кўпайтиришни ва қазиб чиқариш суръатини бир меъёрда ушлаб туришни таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг охиригача 207 та нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш мўлжалланган. Download 49.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling