Туркшунослик факультети, ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида ахборот хати
Download 21.12 Kb.
|
01.02.2023 Axborot xati
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ИШИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ: 1.
- МАҚОЛА ВА ТЕЗИСЛАР МАТНИГА ТАЛАБЛАР
Тошкент давлат шарқшунослик университети Туркшунослик факультети, ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида АХБОРОТ ХАТИ 2023 йил 20 май куни Республика миқёсида ўтказиладиган “Учинчи ренессанс пойдеворини қўйишда тил ва адабиёт фанларини ўқитишнинг назарий ва амалий аҳамияти” мавзусидаги илмий амалий анжумандан кўзланган мақсад тил ва адабиётни ўқитиш йўналиши билан боғлиқ бўлиб, тил ва адабиёт ўқитиш методологиясини ривожлантириш, таълим соҳаларига тадбиқ этиш, шунингдек республикамизда тил ва адабиёт ўқитиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ўзаро фикр алмашишдан иборат. Анжуманда мамлакатимиз ва хориждаги соҳанинг етук мутахассислари, олимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил тадқиқодчилар, ёш олимлар ўз мақола ва тезислари билан иштирок этиши мумкин. ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ИШИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ: 1. Хозирги ўзбек адабий тилини ўқитишнинг янги методлари. 2. Ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитиш масалалари. 3. Ўзбек адабиёти фанини ўқитишни йўлга қўйишда муаммо ва ечимлар. 4. Рус тили фанини ўқитишда замонавий методлар. 5. Тил ва адабиёт фанларини ўқитиш жараёнини информацион технологиялар асосида ташкил етиш. МАҚОЛА ВА ТЕЗИСЛАР МАТНИГА ТАЛАБЛАР: Анжуман ўз ишини ўзбек ва рус тилларида олиб боради. Тақдим этиладиган мақолаларга қўйиладиган талаблар: Анжуманга тақдим этилаётган маърузалар долзарб муаммолар ечимига бағишланган ёки муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ўз ичига олган бўлиши лозим. Мақола ҳажми – 5-10 бет бўлиши, мақола матни doc. форматида, 1,5 интервалда, ўнг томондан – 30 мм, чап томондан – 15 мм, юқори ва пастдан – 20 мм ҳошия қолдирилиб, Times New Roman 14 кегль шрифтда тайёрланади; ҳаволалар иқтибос олинган гап ортидан адабиётлар рўйхатида келтирилган фамилия тўлиқ тарзда, исмнинг бош ҳарфи ёзилади ва рўйхатдаги рақами келтирилади, қўш нуқтадан кейин иқтибос олинган саҳифа рақами қўрсатилади [Норматов У. 1:18]; мақола номи 12 сўздан ортмаслиги; мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтириб, қаторнинг ўртасида автоматик тарзда ёзилиши; кейинги қаторга ўнг томондан текислаб, маърузачининг фамилияси ва исми, ундан кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан ҳам кейинги қаторга унинг иш жойи ва лавозими ёзилиши; (шу ўринда ташкилотчилар муаллифлар билан боғланиши учун телефон рақамлар қолдирилиши лозим) агар муаллифлар бир нечта бўлса, кейинги муаллифлар ҳақида маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги қатордан берилади; мақола аннотацияси (фақат ўзбек тилида) мақола матнидан олдин берилиши лозим; аннотациядан сўнг камида 5-7 та калит сўз келтирилиши шарт; мақола матни калит сўзлардан кейин икки интервал пастдан берилиши керак. Фойдаланган адабиётлар рўйхати алифбо тартибида берилиши лозим. Материаллар 2023 йилнинг 1 май кунига қадар +99890-326-69-26 (Шаҳрулло Қурбонмуродов) рақамидаги телеграмм орқали қабул қилинади. Мақолалардаги маълумотлар ва уларнинг илмий назарий асосланганлиги учун муаллифлар масъул. Кечиктирилган ва талабларга жавоб бермайдиган мақолалар қабул қилинмайди ва тўпламга киритилмайди. Муаллифларга анжуман материаллари тўплами ва сертификат PDF шаклида бериш кўзда тутилган. Download 21.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling