Турли жинсли система


Download 44.78 Kb.
bet2/13
Sana22.03.2023
Hajmi44.78 Kb.
#1285860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Туманлар суюқлик ва газ фазалардан таркиб топган бўлади. Масалан, сув буғларини ҳаво ёрдамида совитиш жараёнида буғнинг конденсацияланиши натижасида туман ҳосил бўлади. Туман таркибидаги суюқлик заррачаларнинг ўлчами 0,3—3 мкм га тенг.
Техникада турли жинсли системаларни ташкил этувчи фазалар ёки компонентларга ажратишга тўғри келади. Ажратиш усулларини танлашда турли жинсли системани ташкил этувчи фазаларнинг агрегат ҳолатига (суюқ, қаттиқ ва газсимон), қаттиқ ёки суюқ заррачаларнинг ўлчамига, фазалар ўртасидаги зичлик фарқига, муҳит қовушоқлигига аҳамият бериш керак.
Кимёвий технологияда турли жинсли системаларни ажратиш учун қуйидаги гидромеханик усуллардан фойдаланилади:
1)чўктириш, 2) фильтрлаш, 3) центрифугалаш, 4) суюқлик ёрдамида ажратиш.

  1. 3-расмда турли жинсли системаларни ажратиш усуллари келтирилган.

Турли жинсли системаларни техникада ажратиш учун гравитацион, марказдан қочма куч ва электр майдонларидан ҳамда суюқлик ва газлардаги юза кучлари босимининг майдонидан фойдаланилади.
Оғирлик, инерция (жумладан, марказдан қочма куч) ёки электростатик куч ёрдамида суюқлик ва газсимон системалар таркибидаги қаттиқ ёки суюқ заррачаларни ажратиш чўктириш деб аталади. Агар чўктириш оғирлик кучи таъсирида олиб борилса, бу жараён тиндириш деб юритилади. Тиндириш асосан турли жинсли системаларни бирламчи ажратиш учун ишлатилади.
Фильтрлаш — суюқ ва газсимон аралашмаларни ғоваксимон тўсиқ фильтр ёрдамида ажратишдан иборат. Бу жараёнда ғоваксимон тўсиқ суюқлик ёки газни ўтказади, муҳитдаги қаттиқ модда заррачаларини эса тутиб қолади. Фильтрлаш босим ёки марказдан қочма куч таъсирида олиб борилади ва асосан суспензия ҳамда чангларни тўла тозалаш учун ишлатилади.
Центрифугалаш — суспензия ва эмульсияларни марказдан қочма куч таъсирида яхлит ёки ғоваксимон тўсиқлар ёрдамида ажратиш жараёнидир.
Суюқлик ёрдамида ажратиш усули деб газ таркибида бўлган қаттиқ заррачаларни бирор суюқлик иштирокида тутиб қолиш жараёнига айтилади. Бу жараён оғирлик ёки инерция кучи таъсирида олиб борилади ва газларни тозалаш учун ишлатилади. Баъзан бу усулдан суспензияларни ажратишда ҳам фойдаланилади.
Турли жинсли системаларни ажратишнинг юқорида баён этилган усуллари саноатда чўктиргичлар, чанг чўктирувчи камералар, фильтрлар, циклонлар, гидроциклонлар, центрифугалар, электрофильтрлар, скрубберлар ва шу каби қурилмаларда олиб борилади.


Download 44.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling