Турли жинсли система


ГАЗЛАРНИ ФИЛЬТРЛАШ АСОСЛАРИ. АППАРАТЛАР ТУЗИЛИШИ ВА ХИСОБИ


Download 44.78 Kb.
bet9/13
Sana22.03.2023
Hajmi44.78 Kb.
#1285860
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

8.0.ГАЗЛАРНИ ФИЛЬТРЛАШ АСОСЛАРИ. АППАРАТЛАР ТУЗИЛИШИ ВА ХИСОБИ.


Маълумки, газларни майда заррачалардан тозалаш усули ва жиҳозлари аэрозолларнинг (дисперс таркиби) ўлчами асосида танланади.
Таркибидаги заррачалар ўлчами 0,05 - 100 мкм атрофида бўлган газларни тозалашнинг энг самарали усули уларни фильтрлаш бўлиб, бу усулда тозаланиши керак бўлган газ оқими ҳар хил зичлик ва қалинликка эга бўлган ғовак материал орқали ўтказилади. Бунда газ оқими таркибидаги заррачаларнинг асосий қисми ана шу ғовак материал (фильтр) юзасида ушланиб қолади.
Йирикроқ ўлчамдаги чангларни ушлаш учун ичига кокс, қум, шағал, турли шакл ва ўлчамдаги насадкалар тўлдирилган фильтрдан фойдаланилади.
Жуда кичик ўлчамдаги чангларни ушлаш учун эса қоғоз, войлок ёки ҳар хил қалинлик ва зичликдаги материал ишлатилади.
Саноат қурилмаларида асосан матоли ёки енгсимон фильтрлардан фойдаланилади.

8.1.Толали, говакли ва донадор материаллар оркали фильтрлаш жараёнининг механизми


Фильтрловчи материал тузилиши ва хоссаларига кўра хилма – хил бўлиб улар асосан толали ёки донадор элементлардан иборат ва шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади:
Эгилувчан ғовакли тўсиқлар – табиий синтетик ёки минерал толалардан ташкил топган тўқима материаллар; нотўқима толасимон материаллар (қоғоз, картон, кийгиз, елимланган ва илма – тешик материаллар, толали тўшак). Уяли листлар (юмшоқ , ғовак резина, пенополиуретан, мембранали фильтрлар).
Фильтрловчи тўсиқ орқали ўтаётган оқим ажралувчи ва қўшилувчи оқимларга ажралади.
Бунда заррачалар инерция кучлари таъсирида тўғри йўналишда ҳаракатланишга интилади ва тола ёки донадор тўсиққа урилиб, унда ушланиб қолади.
Бундай механизм йирик заррачали газ оқими учун характерли бўлиб, фильтрлаш тезлиги ошган сари яхши намоён бўла боради.
Фильтрларда ушлаб қолинган заррачалар ғовакликларда йиғилади ёки тўсиқлар юзасида чанг қатлами ҳосил қилади ва кейин кираётган оқимдаги заррачалар учун фильтрлаш юзаси бўлиб хизмат қилади. Чанг йиғилган сари тўсиқдаги ғовакликлар камайиб, қаршилик орта боради. Шу сабабли фильтрни йиғилган чанглардан тозалаш зарурияти пайдо бўлади. Вазифасига ва кириш ҳамда чиқишдаги концентрациясига кўра фильтрлар 3 та синфга бўлинади:
Юқори даражада тозаловчи фильтрлар (абсолют фильтрлар) - ўта майин заррачали саноат газларини юқори самара (99%) билан тозалайди.
Бунда чангли газнинг кириш концентрацияси 1мг/м3 ва фильтрлаш тезлиги 10 см/с.
Ҳаво фильтрлари – ҳаво вентиляцияси ва кондиционер системасида ишлатилади. Буларда чанг концентрацияси 50 мг/м3 дан оз, фильтрлаш тезлиги эса 2,5  3 м /с гача бўлади. Саноат фильтрлари - (матоли, донадор, йирик толали) концентрацияси 60 г/м3 гача бўлган саноат газларини тозалаш учун ишлатилади.

Download 44.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling