Турли жинсли система


Газларни тозалаш технологияси асослари


Download 44.78 Kb.
bet4/13
Sana22.03.2023
Hajmi44.78 Kb.
#1285860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

2.3. Газларни тозалаш технологияси асослари


Буғунги кунда саноат чиқиндиларини “рухсат этилган чегаравий миқдор” доирасида меьёрлар талабиниқондирадиган даражада тозалаш имконияти мавжуд:
Газларни тозалаш технологиясининг вазифалари: манбадан атмосферага чиқаётган чиқиндининг миқдори ва
таркибини баҳолаш; талаб этилаётган тозалаш даражасини аниқлаш: конструктив ва технологик шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда машинадан чиқаётган газ ёки ҳавони сўриб олиш жиҳозларини танлаш; тозалаш усули ва тозалаш аппарати турини танлаш; талаб этилаётган тозалаш даражасини таьминлаш учун чанг тозалаш аппаратининг параметрларини аниқлаш;
ушланган чангнинг хоссаларини эътиборга олган ҳолда уларни
аппаратдан чиқариб олиш қурилмаларини танлаш; ушланаётган чангни ташиш, уни қайта ишлаш (итилизация)
бўйича қарорлар тайёрлаш; газ тозалаш қурилмаларининг самарадорлигини назорат қилиш; Газ тозалаш технологияси босқичлари: зарарли чиқиндилар манбаидан газ ёки ҳавони сўриб олиш; сўриб олинган газ ёки ҳавони тозалашга тайёрлаш; газсимон муҳитдаги зарарли моддаларни ушлаб қолиш
(яьни,газни тозалаш); ушлаб қолинган модда (чанг, шлам) ни аппаратдан чиқариш ва ташиш; ушланган модда (чанг, шлам) қайта ишлаш ёки итилизациялаш
ёки кўмиш
Атмосферанинг саноат чиқиндиларидан ифлослантирилишини камайтириш учун технологик жараёнлар такомиллаштирилмоқда, технологик машина ва жиҳозларнинг герметиклиги таьминланмоқда ва бошқа тадбирлар амалга оширилмоқда. Чиқиндиларни камайтиришда чиқиндисиз технологик жараёнлар яратиш ҳам анча самарали йуналиш ҳисобланади.
Лекин, ҳозиргача газларни тозалаш учун самарали газ тозалаш қурилмалари яратиш ва жорий этиш – энг асосий восита бўлиб келмоқда.
Саноат аэрозолларини зарарсизлантириш учун қуруқ, ҳўл ва электрик усуллардан фойдаланилади. Бу усуллар асосида ишлайдиган аппаратлар тузилиши, чўктириш принципи билан бирбиридан фарқ қилади.
Қуруқ усулда ишлайдиган аппаратларда иш жараёни (яьни чўктириш механизми) гравитацион, инерцион ва марказдан қочма кучлар таьсирида амалга ошади.
Ҳўл усулда ишлайдиган аппаратларда эса чангли газ оқимининг суюқлик билан контакти юзага келтирилади.
Электрофильтрларда эса аэрозолнинг зарядланган заррачалари чўктириш электродига ёпишиб, газдан ажралади.
Чанг ушлаш усулини ва аппаратини танлаш аэрозолларнинг дисперс таркибига боғлиқ бўлади. Газсимон ва буғсимон токсик моддалардан ажралиб чиқаётган чиқинди газларни зарарсизлантириш учун абсорбция, адсорбция, каталитик, термик ва бошқа усуллардан фойдаланилади.

Download 44.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling