3.1. Чанг ушлашнинг аҳамияти
Технологик жараёнларнинг сифатли амалга оширилиши учун саноат газлари ва ҳаво чангдан тозаланиши зарур.
Барча турдаги ташиш машиналари, майдалагичлар, саралаш қурилмалари, тегирмонлар, аралаштиргичлар, қуритиш ва пишириш агрегатлари ва шу каби қатор машиналар газ тозалашнинг самарали схемаларисиз яхши ишлай олмайди. Яьни, кимё саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган газ аралашмаларини тозалаш технология жиҳатидан муҳим ва катта аҳамиятга эга.
Саноат газлари:
газ аралашмалари таркибидаги қимматбаҳо маҳсулотларни ажратиб олиш;
жараён кетиши пайтида унга салбий таьсир қилувчи ва қурилмалар бузилишини тезлаштирувчи моддаларни газ аралашмаларидан чиқариб ташлаш
атроф муҳит ҳавосининг ифлосланишини камайтириш учун тозаланади.
Оғирлик кучи таъсири остида чангланган газдан заррачаларни чўктириш асосан:
а) қўпол тозалашда (заррачалар ўлчами 30-100 мкм ва ундан
катта бўлганда);
б) инерцияли чўктиришда (заррачалар ўлчами 25-30 мкм);
в) марказдан қочма кучдан фойдаланган ҳолда (5 мкм гача)
қўлланилади. Оғирлик кучи ёки инерция кучи таъсири остида заррачалар чўкиш механизмини баён этишда айланиб ўтиш режими ва муҳит қаршилиги каби факторларни ҳисобга олиш керак.
Газ оқимидаги заррачаларнинг чўкиши уч босқичда амалга ошади:
чўкишнинг бошланғич моменти;
қаршилик кучи ва оғирлик кучи мувозанат ҳолатига келгунга кадар ўтган вақт оралиғидаги ҳаракат;
доимий тезлик билан бир тёкисдаги ҳаракат; Оғирлик кучи таъсирида чангли заррачаларни тозалаш учун даврий ёки ярим узлуксиз режимда ишлайдиган турли чанг чўктириш камералари ишлатилади. Чанг чўктириш камералари чангли газларни (50-100 мкм) бирламчи тозалаш учун ишлатилади:
3.2. Инерцион чанг ушлагичлар
Инерцион чанг ушлагичларда тозалаш даражасини ошириш учун оғирлик кучидан ташқари инерцион кучлардан фойдаланилади. Бундай ҳолатда қурилманинг ўлчами анча камаяди. Инерцион чанг ушлагичнинг ишлаш принципи қуйидагидан иборат: чангли газ оқими йўналишининг бирдан ўзгариши пайтида, қаттиқ заррачаларнинг зичлиги ҳаво зичлигига нисбатан тахминан 1000 маротаба катта бўлганлиги сабабли, заррачалар ўз инерцияси билан олдинги йўналишда ҳаракатини давом эттириб, газдан ажралгандан сўнг, чанг йиғгичга тушади, тозаланган газ оқими эса қурилмадан ташқарига чиқиб кетади.
чанг тутгичларни чангли қоплар, деб ҳам юритилади. Унинг ишлаши жуда оддий бўлиб, чангли газ кириш патрубкаси орқали пастга қараб ҳаракатланади, сўнгра газ бирданига юқорига бурилади, бунда чанг газ оқимидан ажралиб, қурилманинг пастки қисмига тушади. Масалан, таркибида диаметри 30 мкмдан катта заррачалари бўлган чангли газни тозалашга мўлжалланган чангли қопнинг ажратиш даражаси 65 – 85 % ни ташкил этади. Газнинг кириш патр
Қайтарувчи тўсиқли чанг тутгичнинг самарадорлиги чангли қопларникига нисбатан кам, қурилманинг гидравлик қаршилиги ҳам анча кичик. чанг тутгични ишлатиш қулай бўлиб, уларни тўғридан тўғри газ трубаларига жойлаштириш мумкин, бунда газ ўтадиган трубаларнинг диаметри 2 м дан кам бўлмаслиги керак.
Ротацион ёки динамик чанг тутгичларда чанг заррачасига таъсир қилувчи марказдан қочма ва Кориолис кучлари иш ғилдирагининг айланиши натижасида ҳосил бўлади. Чанг тутишнинг умумий қонуниятлари уюрмали ва ротацион қурилмаларда деярли бир хил. Ротацион чанг тутгичнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, унинг ишлаши учун қўшимча тортишпуфлаш қурилмаси керак эмас. Роторнинг айланиш сонини кўпайтириш йўли билан инерцион ва марказдан қочма чанг тутгичларга нисбатан анча юқори самарадорликка эришиши мумкин.убкасидаги тезлиги тахминан 10 м/с, қурилманинг цилиндрсимон қисмида эса 1 м/с га тенг бўлади. Бундай чанг тутгичнинг гидравлик қаршилиги 150 – 390 Па. айланувчан барабанли тешикли ротацион чанг тутгичлар кўрсатилган. Бундай қурилманинг ишлаш схемаси изоҳланган. Тозаланиши лозим бўлган газ оқими перфорация қилинган айланувчан барабан орқали ўтади, чанг заррачалари эса марказдан қочма куч таъсирида барабаннинг ташқарисида қолади. чанг тутгичнинг асосий иш қисмларига ичи бўш ва юзаси перфорация қилинган айланувчан барабан 3 ва вентилятор 4 киради. Барабан ва вентиляторнинг ғилдираги умумий вал 5 га ўрнатилган. Вал электродвигатель ёрдамида ҳаракатга келади. Барабан 3 нинг ичида айланувчи ғилдирак 4 ёрдамида газни қурилмадан чиқариб юбориш учун етарли бўлган вакуум ҳосил бўлади. Чанг марказдан қочма куч таъсирида барабаннинг перфорация қилинган юзасидан ажралади ва қобиқнинг пастки қисмидаги чанг тўплагич 2 да тўпланади. қурилмада ҳавонинг чанг йиғиладиган қисмидаги кераксиз уюрма ҳаракатларини сусайтириш учун махсус панжаралар 6 ўрнатилган.
Ротацион чанг тутгичлар қаторига махсус турбина билан таъминланган турбоциклонлар ва турбокомпрессорлар киради. Трубина марказдан қочма куч майдонини ҳосил қилади ва уни кучайтиради. Натижада газларни чангдан тозалаш даражаси кўпаяди.
Чангли газ оқимининг қия ўрнатилган пластинкалардан иборат панжара билан тўқнашиб ўз йўналишини кескин ўзгаритириши принципи жалюз типидаги чанг ушлагичларда қўлланади. Бу аппаратлар циклон ёки енгли фильтрлардан олдин, газларни дастлабки тозалаш учун ишлатилади. Жалюз панжарага йўналтирилаётган газлар тезлигининг ошириши дастлаб чанг ушлаш даражасининг ошишига сабаб бўлади. 10 м/с тезликдан бошлаб эса ўсиш сустлашади. Одатда, жалюзли чанг ушлагичларда газ тезлиги 12-15 м/с ни ташкил этади. Панжаранинг гидравлик қаршилиги 100-500 Па, жалюзли чанг ушлагичлар 20 мкм дан йирик ўлчамдаги чангларни ушлашда қўлланилади. Камчиликлари: панжараларнинг емирилиши ва пластинка юзасига чанг ёпишиб қолиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |