Turon nashr


Download 1.73 Mb.
bet79/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   300
Bog'liq
G

Микро муҳит

Микроиқтисодиёт - иқтисодий назариянинг айрим бир хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни, уларнинг фаолияти ва миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганадиган бўлими; микроиқтисодиёт ўрганадиган асосий объектлар - уй хўжалиги ва нисбатан катта бўлмаган корхоналардир.


Ташқи иқтисодий алоқалар (давлатга солиқ тўлаш, трансферт тўловлар олиш, хориж билан иқтисодий алоқалар, шу жумладан, хориждан пул жўнатмалари, посилкалар олиш) киради. Микроиқтисодиёт ўрганадиган яна бир манба товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан шуғулланувчи хўжалик ташкилотлари - корхоналардир. Бундай ташкилотлар жисмоний ва юридик шахслар (фирмалар) эгалигида бўлиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектлар сирасига истеъмолчилар, ходимлар, капитал қўювчилар, ер эгалари, фирмалар, умуман, амалда иқтисодиётнинг фаолият кўрсатишида муҳим рол ўйнайдиган ҳар қандай тадбиркор киради. Микроиқтисодиёт қуйи бўғинларда иқтисодий қарорлар қандай ва нима учун қабул қилинишини, масалан, истеъмолчилар товарни ҳарид қилиш тўғрисида қарорни қай тарзда қабул қилишини ва уларнинг танловига нархнаво ва даромадлар ўзгаришлари қандай таъсир кўрсатишини; фирмалар иш ўринлари сонини қандай режалаштириши; ходимлар қаерда ва қанча ишлашни қандай ҳал этишини изоҳлаб беради.
Микроиқтисодиётнинг муҳим жиҳати - хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодиёт тармоқларида янада йирикроқ тузилмалар -бозорлар пайдо бўлиши жараёнидаги ўзаро муносабатларидир. Микроиқтисодиёт айрим саноат тармоқларининг тарихий тараққиёти ва миллий иқтисодиётнинг шаклланиши мантиғини тушунишга ёрдам беради. У айрим товарларга нархнаво қандай белгиланишини, янги заводлар қурилишида муайян соҳани ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қандай маблағлар ажратилишини ва нима учун инвестиция қилинишини, ҳар йили аниқ қанча товарлар ишлаб чиқарилишини тушунтириб беради. Микроиқтисодиёт якка товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятини ўрганар экан, саноат тармоқлари ва бозорлар қандай ишлаётгани ва ривожланаётганини, уларнинг фаолиятига ҳукумат сиёсати мамлакатлардаги иқтисодий шароитлар қандай таъсир этаётганини очиб беради.122
Foundations of Accounting in Business - FAB Study Text 2016. PART A: Chapter 03 « Microeconomic factors» қисмида микро муҳитга қуйидаги тушунчалар берилган.

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling