Turon nashr


Ялпи талаб (Aggregate demand)


Download 1.73 Mb.
bet104/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   300
Bog'liq
G

Ялпи талаб (Aggregate demand)-бу барча истеъмолчилар, яъни аҳоли, корхоналар ва давлат томонидан нархларнинг муайян даражасида сотиб олиниши мумкин бўлган турли товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг умумий ҳажми ёки милий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажмидир.
Ялпи талаб эгри чизиғи ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми нарх даражаси. Ялпи талаб ҳажмига таъсир кўрсатадиган омиллар истеъмол сафларидаги ўзгаришлар, инвестицион сафлар, давлат сафлари, соф экспортдаги ўзгаришлар. 153
Ялпи таклиф (Aggregate supply)-бу – мамлакатда муайян вақтда ишлаб чиқарилиб, нархларнинг муайян даражасида сотишга тайёр турган, ўзининг ижтимоий нафлилиги, турлари, сифати, миқдори ва ижтимоий қиймати бўйича шу даврдаги талабга жавоб берадиган барча товарлар ва хизматлар ҳажмидир.
Фоиз ставкаси самараси- мазкур самаранинг моҳияти шундан иборатки, нарх даражасининг ўсиши билан пулга бўлган талаб ҳам ортади. Бу эса муомаладаги пул миқдорининг ўзгармаган ҳажми шароитида фоиз ставкасининг ўсишига олиб келади. Ўз навбатида фоиз ставкасининг ўсиши истеъмол ва инвестиция сарфлари ҳажмини пасайтиради. Чунки фоиз ставкаларининг ошиб кетиши аҳоли томонидан уй ва уй жиҳозлари, автомобил каби узоқ муддатли истеъмол товарларини сотиб олиш учун кредит олишни самарасиз қилиб қўяди. Шунингдек, тадбиркорлар ҳам фоизнинг юқори даражасида ўзларининг нисбатан паст даромад келтирувчи инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан воз кечадилар.154
Бойлик самараси- у баъзида реал касса қолдиқлари самараси деб ҳам аталиб, нарх даражасининг ошиши билан молиявий активлар (банк омонатлари, акция ва облигациялар) реал қийматининг пасайишини англатади. Бунинг натижасида аҳоли даромадлари ҳам пасайиб, улар томонидан сотиб олинувчи товар ва хизматлар миқдори камаяди.
Импорт товарлар хариди самараси - бу самара нарх даражаси ўзгаришининг у ёки бу мамлакатдаги ички ва жаҳон нархлари нисбатига таъсири орқали намоён бўлади. Мамлакатдаги нархлар умумий даражасининг ошиши, чет эл товарлари нархи ўзгармаган ёки секинроқ ўсган ҳолатда, миллий истеъмолчи учун четдан хорижий товарларни олиб келишни фойдали қилиб қўяди. Ўз навбатида, мазкур мамлакат товар ва хизматларини хорижий истеъмолчилар томонидан харид қилиш ҳажми ҳам қисқаради. Натижада бу мамлакатнинг экспорт ҳажми камаяди. Экспорт ҳажмининг камайиши ва импорт ҳажмининг ошиши соф экспортнинг ва пировардида, ялпи талаб умумий ҳажмининг қисқаришига олиб келади.
Ялпи талаб ҳажмига нархдан ташқари омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Буларга:

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling