Назорат учун саволлар:
Бугунги замон иқтисодиёти нечта турларга бўлинади?
Иқтисодиётга таъсир қилувчи омиллар?
Ялпи талаб нима?
Ялпи таклиф нима?
Миллий даромад нима?
Инфляция ва унинг оқибатлари?
Истеъмол нархлари индекси (Consumer Price Index, CPI) нима, ҳсоб китоблар қандай амалга оширилади?
Ишсизлик нима ва унинг ошкора турларини изоҳлаб беринг?
Иқтисодиёт ўсишнинг мақсади?
Буюк Британияда иқтисодиётни бошқариш бўйича давлат сиёсати?
Молиявий сиёсат
Пул-кредит сиёсати
Тўлов баланси нима?
Етказиб бериш жадвали нима?
Микро муҳит нима ва элементлари
Бозор ҳақида тушунча?
Талаб жадвали?
Мувозанат нарх
Максимал ва минимал нарх
Рақобат нима ва турлари
Глассарий
Иқтисодиёт-бу ўзаро боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, истеъмол ва биржа фаолиятининг мураккаб тизими бўлиб, охир-оқибат барча иштирокчилар ўртасида ресурслар қандай тақсимланишини белгилайди. Товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш ва тақсимлаш иқтисодиётда яшовчи ва фаолият юритадиган кишиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун бирлашади.150
Макроиқтисодиёт-бу алоҳида иқтисодий бирликлар қарорларининг умумлаштирилган таъсирини ўрганиш (уй хўжаликлари ёки корхоналар каби). Бу тўлиқ миллий иқтисодиётга ёки халқаро умумий иқтисодий тизимдир.
Макроиқтисодий сиёсат ҳукуматнинг иқтисодий масалаларни, шу жумладан иқтисодий ўсиш, инфляция, бандлик ва савдо кўрсаткичларини назорат қилиш бўйича олиб борадиган сиёсати ва ҳаракатларини тавсифлайди.151
Миллий иқтисодиётда мултипликатор (The multiplier in the national economy). Мултипликатор миллий иқтисодиётда даромадларнинг айланиш жараёнини ўз ичига олади. Инвестицияларни жалб қилиниши миллий даромаднинг ўсишига олиб келади. Миллий даромаднинг ўсиши ҳар қандай янги инвестициянинг қандай нисбатда сарфланиши ёки қандай нисбатда тежалиши каби омилларга боғлиқ ҳолда сарфларнинг дастлабки ўсишининг кўпайтмаси бўлади.152
Do'stlaringiz bilan baham: |