Функционал майдон
|
Изоҳ
|
R&D
|
Янги маҳсулотлар ва техникалар
|
Харид қилиш (Purchasing)
|
Фирма керакли хом ашё ва бошқа материалларни энг мақбул нархда сотиб олиш, таъминлаш ва сифатли, кафолатли ишлаб чиқариш жадвалларига мувофиқ етказиб бериши керак
|
Ишлаб чиқариш (Production)
|
Завод жойлашуви, ишлаб чиқариш техникаси, аутсорсинг ва бошқалар
|
Бевосита хизмат кўрсатиш
(Direct service provision)
|
Мижозларга хизмат кўрсатиш (товар ишлаб чиқаришдан ташқари) бир қатор тадбирларни қамраб олади. Бизнес турларига қараб тегишли хизматлар амалга оширилади - масалан, консалтинг, бухгалтерия, савдо хизматлар, солиқ маслаҳатлари ва объектларни бошқариш
ва ҳоказо
|
Маркетинг (Marketing)
|
Мижозлар эҳтиёжларини фойда билан қондириш учун маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш, нархлаш, уларни тарғиб қилиш ва тарқатиш. Маркетинг ва корпоратив стратегиялар ўзаро боғлиқ
|
Администрация (Administration)
|
Кунлик фаолиятида бошқа бизнес функцияларини бажариш, умумий қўллаб – қувватлаш-қўнғироқларни қабул қилиш, қабул қилиш вазифалари, ёзувларни сақлаш ва бошқалар
|
Молия (Finance)
|
Молия манбаларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш орқали фирманинг бошқа стратегияларини молиялаштириш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлишини таъминлаш. Молия ва бухгалтерия функциясининг тўлиқ роли 7-мавзуда батафсил ёритилади
|
Инсон ресурсларини бошқариш (Human resources management)
|
Керакли кўникмаларни керакли вақтда керакли миқдорда таъминлаш ва фирманинг умумий мақсадларини илгари суриш учун керакли кўникма ва қадриятларга эга бўлишларини таъминлаш
|
Ахборот тизимлари
|
Фирманинг ахборот тизимлари харажатлар молиявий ҳисобот элементи сифатида ахборот тизимларига киритиш, маъмурий қўллаб-қувватлаш ва рақобат кучи учун восита сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда,
|