Turon nashr


Ривожланаётган бошқарув тизимлари (Evolving control systems)


Download 1.73 Mb.
bet245/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   300
Bog'liq
G

Ривожланаётган бошқарув тизимлари (Evolving control systems). Ташкилотларнинг фаолият юритаётган муҳит доимий равишда ўзгариб туради. Ташкилотлар дуч келадиган ходисалар вақт ўтиши билан ҳам ўзгариб туради. Вақт ўтиши билан баъзи фирибгарлик хавфи камаяди, бошқа хавфлар кўпаяди, янги хавфлар пайдо бўлиш эҳтимоли пайдо бўлади. Хавфларнинг таъсирини бошқариш ва минималлаштиришга мўлжалланган тизимлар самарали бўлиши учун, улар ўзгариб туриши ва яхши ташкиллаштирилиши керак. Бошқариш тизимлари ўзгарувчан муҳитда юзага келадиган хатарларни бартараф қилиш учун ривожланиши керак ва доимий равишда қайта кўриб чиқилиши керак. Буюк Британияда бошқарув тизим элементларини ташкил этилганда фирибгарлик холати билан боғлиқ қонунлардаги сўнги ўзгартиришларни инобатга олиш керак. Бошқариш тизимлари ташкилотга ва ташкилот ичида ишлайдиган шахсларга янги қонунчиликка мувофиқ қонуний мажбуриятларини бажаришларига имкон бериши керак.


8.9. Фирибгарликни аниқлаш ва олдини олиш учун жавобгарлик.

Фирибгарликнинг олдини олиш ва аниқлаш чекланган компанияларда директорлар зиммасига юқланади. Улар қуйидагилар учун жавобгар бўлишади:


(а) Корхона фаолияти ҳалол олиб борилишини ва унинг активлари ҳимоя қилинишини таъминлаш керак;
(b) Фирибгар ёки бошқа инсофсиз хатти-ҳаракатларни олдини олиш ва содир бўлган ҳар қандай нарсани аниқлаш учун расмий огоҳлантириш ишларини амалга оширишлари керак;
(с) Билимли кадрларни йўллаш, ички ва ташқи ахборот фойдаланувчилари учун ишончли ва таққосланувчанг ҳисоботларни тақдим этилишини таъминлаш.
Ички назоратнинг самарали назорат процедураларни шакиллантиришда албатта ички аудит тизими шакилланган бўлиши керак. Аудитор юқори малакали шахс бўлиши лозим. Сабаби фирибгарликнинг олдини олиш учун етарли билим ва малакага эга бўлиши керак.
Ташқи аудиторнинг масъулияти фақат молиявий ҳисобот компаниянинг молиявий аҳволи ва натижаларига тўғрисида адолатли хулосасини билдиришдан иборат. Аудитор аудит ўтказишда аудиторлик процедураларни тартиб-қоидалар, халқаро стандартларда кўрсатилган амаллар асосида амалга оширишлари керак. Агар аудиторлар аудит пайтида фирибгарлик ёки хато бўлиши мумкинлигини билсалар, улар ўзларининг хулосаларини ҳужжатлаштиришлари ва раҳбариятга хабар беришлари керак.
Фирибгарлик ҳолатида аудиторлар ушбу масала тўғрисида жамоат манфаатлари учун тегишли органга хабар бериш керакми ёки йўқлигини кўриб чиқишлари керак. Агар улар шундай деб қарор қилсалар, улар директорлардан ҳисобот беришни сўрашади. Агар директорлар буни қилмаса ёки фирибгарлик директорларнинг яхлитлигига шубҳа туғдирса, аудиторлар ҳисоботни ўзлари тузишлари керак.
Аудитор холислик тамойиллари асосида аудиторлик текширувини амалга оширишлари лозим. Фирибгарлик ҳолатлари мавжудлигини аниқлайдиган бўлсалар, шунга қараб ижобий ёки салбий хулосасини тақдим этишлари керак.
Демак, фирибгарликни олдини олиш ва аниқлаш процедураларни ташкил этишда директорлар жавобгар бўлади. Шу боис, бизнес соҳасида бирлачи ҳужжатлардан тортиб то молиявий ҳисоботларни тақдим этиш жараёнларда ташкил этилган назорат тизимлари сўнги янги қонун ва стандартлар асосида амалга ошириш зарур.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling