Turon nashr


Download 1.73 Mb.
bet65/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   300
Bog'liq
G

3.5.Ишсизлик.


Ишсизлик - иқтисодий фаол аҳолининг бир қисми ўзига лойиқ иш топа олмасдан қолиши ва меҳнат захирасига айланиши. Ўзбекистонда Ишсизлик тушунчаси расман 1992 й. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг қабул қилиниши билан меъёрий кучга эга бўлди (1998 й. 1 майда ушбу қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди).
Ишсизлик инсон манфаатларига тўғридантўғри таъсир қиладиган йирик ижтимоий-иқтисодий муаммолардан бири ҳисобланади. Иш жойини йўқотиш кўп кишилар учун оилавий турмуш даражасининг пасайишини, шахсий ҳаётининг нотинчлигини келтириб чиқаради, кишига жиддий руҳий таъсир кўрсатади.
Амалдаги иқтисодий ҳаётда ишсизлик иш кучи таклифининг унга бўлган талабдан ошиб кетиши тарзида намоён бўлади. Ишсизлик сабаби турлича: техника ривожланиш билан меҳнат унумдорлиги ортади, ишлаб чиқариш кам меҳнат талаб бўлиб қолади. Иқтисодиётда жами талаб ва таклиф мувозанати бузилади, товарларга бозор талабининг қисқариши иш кучига талабни ҳам қисқартириб юборади, натижада иш кучининг бир қисми ортиқча бўлиб қолади; иктисодиёт ривожланиши билан малакали иш кучига талаб ошиб, малакасизлар керак бўлмай қолади; аҳоли ишлаб чиқаришга нисбатан тез ўсган кезларда, унинг бир қисми ортиқча булиб, ишсиз қолади.
Меҳнат қонунларига кўра, ишсизларга меҳнат биржалари орқали ишсизлик нафақаси тўланади.107
Жорий этилган карантиннинг салбий оқибатларини юмшатиш, соғлиқни сақлаш тизими ва аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида дунё мамлакатларида ҳам бюджет дефицити билан бирга давлат қарзи ҳам ошиб бормоқда. Ушбу жараёнлар билан бир вақтда, халқаро савдо айланмасини камайиши ва иқтисодиётда ишсизликни ўсиши кузатилмоқда. Умуман олганда, жаҳон иқтисодиётининг тикланиши пандемиядан чиқиш ва ундан кейинги вазиятга боғлиқ бўлиб қолмоқда.108
Толаметова Зилола Абдужабборовна, Қулматов Алимжан Абдуллоевич, “Ишсизликнинг келиб чиқиш сабабларига назарий ёндашув уни бартараф этиш йўллари” номли илмий маколасида иқтисодий беқарорликнинг кучайиши ишлаб чиқариш тушкунлигини кескинлаштиради, бунинг натижасида эса ишсизлик ўсади. Ишсизлик иқтисодий беқарорлик ва тушкунлик, инқирозини янада кучайтиради деб эътироф этган.(12-расм)109



Ишлаб чиқариш тушкунлиги



Ишсизликнинг ўсиши



Ишсизлик ўсишнинг давом этиши

Ишлаб чиқариш тушкунлигининг чуқурлашуви



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling