Turon nashr


Ҳукуматнинг тижорат қарорларига таъсири


Download 1.73 Mb.
bet75/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   300
Bog'liq
G

Ҳукуматнинг тижорат қарорларига таъсири

Қарор (Decision)

Изоҳ (Comment)

Чиқиш қуввати (Output capacity)

Грантлар ёки солиқ имтиёзлари инвестиция қилиш

Рақобат (Competition)

Бирлишишни тақиқлаш, ноқонуний рақобатга қарши амалиётлар
Янги абитуриентларга бозорларни очиш

Монополия (Monopolies)

Уларни бузиш; уларни тартибга солиш

Савдо талаби (Sales demand)

Ҳукумат сиёсати талабга таъсир қилади

Саломатлик ва хавфсизлик (Health and safety)

Қонунчилик, низомлар

Меҳнат (Employment)

Тенг имкониятлар қонунчилиги

Consumers (Истеъмолчилар)

Маҳсулот хавфсизлиги стандартлари

Солиқ (Tax)

Савдо солиғи процедуралари, даромад солиғи, бухгалтерия назорати



3.8. Молиявий сиёсат.

Молия сиёсати, бюджет сиёсати - давлат умумий иқтисодий сиёсатининг муҳим таркибий қисми; давлат фаолиятини таъминлаш, мамлакат фаровонлигини ошириш мақсадларида молия тизимини ташкил этиш, молиявий ресурсларни сафарбар этиш ва улардан фойдаланиш, давлат олдида турган ички ва ташқи сиёсат вазифаларини бажариш буйича амалга ошириладиган барча давлат тадбирларини ўз ичига олади.


Молия сиёсати таъсир кўрсатадиган асосий объектлар - аҳолининг турли катламлари, давлат институтлари (ташкилотлари), саноат ва хўжаликнинг б. соҳалари, минтақалар ва мамлакатларнинг умумий ҳудудидир. Молия сиёсатининг асосий қуроли ва таркибий қисми - давлат бюджети даромадлари ва ҳаражатлари, заёмлари, солиқ имтиёзларидир. Давлат томонидан танлаган иктисодий сиёсатга ва мақсадларга қараб айрим бандлар буйича ҳаражатларни купайтириш ёки камайтириш орқали мамлакат ҳаётининг у ёки бу томонларига, давлат институтларига, иктисодиёт тармоқларига эмас, ҳарбий ҳаражатларни ёки илмий техник тараққиёт учун ҳаражатларни купайтириб ёки камайтириб, фаол таъсир этиш мумкин. Давлат даромадлар, уларнинг миқдори, солиқлар тизими орқали иктисодий ўсиш суръатига, аҳоли фаровонлигига таъсир кўрсатиши, инфляция жараёнларини ва ҳ.к.ни бошқариши мумкин.
Доимий даромадлардан олинадиган молиявий ресурслар етишмаган ҳолларда қарзлар қўлланилади, уларнинг ҳажми ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби ҳам иқтисодиёт ҳолатига таъсир кўрсатади. Солиқ имтиёзлари Молия сиёсатининг муҳим усулларидан бири ҳисобланади, уларнинг ёрдами билан давлат иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари тараққиётини тезлаштириши, аҳолининг айрим қатламлари ёки тоифаларининг даромадига билвосита таъсир этиши мумкин. Имтиёзлар ва солиқ солиш бўйича преференсиялар кейинги ўн йилликларда тараққий этган мамлакатлар иқтисодиётида айниқса кенг ривожланмоқда. Маcалан, АҚШда имтиёзларнинг умумий миқдори (яъни давлатнинг солиқлар тўғрисидаги қонунга биноан олинадиган солиқлардан мақсадли воз кечиши) федерал бюджетнинг ярмига яқинини ташкил этади. Молия сиёсати пул-кредит сиёсати билан қшилиб кетади ва ўз тадбирларини оʻтказишда унинг усулларидан фойдаланади. Молия сиёсатининг муҳим томони шундаки, бу сиёсат одатда ҳукумат ва унинг қарорларини тасдиқлайдиган давлат органларининг бевосита тасарруфида ва бошқарувида бўлади, пулкредит тадбирлари билан пул ҳукмдорлари - Марказий банк типидаги корхонлар шуғулланади. Макродаражада Молия сиёсати давлат сиёсати, микродаражада корхона, ташкилотлар ва хонадонлар Молия сиёсатидан иборат. Молия сиёсатининг таркибий қисми - бюджет сиёсатининг мақсади давлат ҳаражатларини муқим равишда пул билан таъминлашдир. Бунинг учун бюджетнинг даромад қисми таъминланади, бюджет даромади ва ҳаражатлари баланслаштирилади, бюджет тақчиллигини меъёрида (ЯИМга нисбатан 3%) бўлишига эришилади. Фирманинг Молия сиёсати - бу фирманинг ўз молия ресурсларини ҳосил қилиш ва уларни самарали ишлатишга қаратилган чоратадбирларидир. Бундан мақсад фирманинг рентабел бўлиши, ликвидлигини таъминлаш ва ўз-ўзини молиялаштиришга эришишдир. Фирма Молия сиёсати унинг пул фондларидан оқилона фойдаланишига, унинг қарздорлигининг меъёрида бўлишига, пул маблағларининг ўз вақтида айланиб туришига, молиявий мажбуриятларнинг вақтида бажарилишига қаратилади. Фирма Молия сиёсатини унинг эгалари ишлаб чиқади, амалга оширилишини эса молия менежери таъминлайди. Хонадон Молия сиёсати - унинг даромадлари ва ҳаражатларини баланслаштириш, яъни даромад манбаларини топиш, даромадларни оқилона ишлатиш ва фаровонликни оширишни кўзлайди.
Молия сиёсатининг натижаси унинг асосланган бўлиши, реал имкониятлардан келиб чиқиши ва уни изчил амалга оширилишига боғлиқ.115



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling