Тушунтириш хати I. Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилишини асослаш
Download 15.47 Kb.
|
000. Тушунтириш хати
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТУШУНТИРИШ ХАТИ I. Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилишини асослаш
- II. Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурати
- III. Қарор лойиҳасининг мазмуни
- IV. Кутилаётган натижа
- V. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-2024 йилларда бешинчи тоифадаг туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликка қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига ТУШУНТИРИШ ХАТИ I. Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилишини асослаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 октябрь куни Ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларига берилаётган имтиёзлар самарадорлиги ўрганиш натижалари тўғрисидаги 75-сон йиғилиш баёнининг 6-бандига асосан ишлаб чиқилди. II. Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурати Бешинчи тоифадаги туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имконият ва захиралардан самарали фойдаланиш, тадбиркорларга янада имкониятлар яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш. III. Қарор лойиҳасининг мазмуни Мазкур қарор лойиҳаси билан: маҳаллаларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш; бўш турган давлат активлари ҳамда мавжуд бўлган табиий ресурс ва захиралардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш; маҳаллалар ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик йўналишларида микромарказларни ташкил этиш; ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш; мавжуд суғориладиган ерларни унумдорлигини ошириш, сув тежашнинг илғор технологияларни жорий қилиш; инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш; туман ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат автомобиль йўли атрофида йўл бўйи инфратузилмасини ҳамда туризм, таълим ва тиббий хизматларни ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон Қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”нинг 5-бандига мувофиқ қарор лойиҳаси тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилиши талаб этилмайди. IV. Кутилаётган натижа Бешинчи тоифага киритилган туманлардаги мавжуд салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланишга, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга, тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга эришилади. V. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатлари Ушбу Қарор лойиҳасини қабул қилиниши дастлабки хисоб китобларга асосан Давлат бюджетидан 1 400 млрд.сўм харажатлар талаб этади. Download 15.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling