Тузувчилар : Каримов Н. Ф


мавзу. Хужжатлаштириш ва инвентаризация


Download 0.71 Mb.
bet5/19
Sana13.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1354468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
бухгалтерия хисобидан фан дастур 2 курсга

мавзу. Хужжатлаштириш ва инвентаризация

Хужжатлаштириш хакида тушунча. Бухгалтерия хисоби хужжатлари ва уларнинг туркумланиши. Хужжатларнинг реквизитлари. Хужжатларга ёзувлар киритиш ва уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар. Хужалик муомалаларини дастлабки ва йигма хужжатлаштириш тартиби. Хужжатлар айланишини ташкил этиш. Инвентаризация ҳақида тушунча ва унинг турлари. Инвентаризация натижаларини расмийлаштириш ва бухгалтерия хисоби счётларида акс эттирилиши.

  1. мавзу. Бухгалтерия хисобининг регистрлари ва шакллари

Хисоб регистрлари ва шакллари ва уларнинг бухгалтерия хисобидаги роли. Бухгалтерия хисобининг журнал-ордер, мемориал-ордер, Бош журнал шакллари. Бухгалтерия хисоби информацион технологияларига асосланган ва соддалаштирилган шакллари хамда уларнинг юритилиши.

  1. мавзу. Бухгалтерия хисоботи

Бухгалтерия хисоботининг мазмун-мохияти ва ахамияти. Бухгалтерия хисоботининг таркибий тузилиши. Хисобот шаклларининг тузилиш тамойиллари. Хисоботга иловалар, тушунтиришлар ва маълумотлар тугрисида тушунчалар.
Хисоботларни тузиш, уларни тулдириш ва такдим этиш тартиби. Бухгалтерия хисоботи интеграцияси.
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ (3- МОДУЛ)
МОЛИЯВИЙ ХИСОБ ВА ХИСОБОТ:

  1. мавзу. Молиявий хисоб ва хисоботнинг мохияти

Молиявий хисобни юритиш ва хисоботини тузишни ташкил килиш. Молиявий хисоб ва хисоботни тартибга солувчи меъёрий-хукукий асослар. Хисоб сиёсатининг мохияти, мазмуни ва ахамияти. Хисоб сиёсатини ишлаб чикиш ва фойдаланиш тартиби. Хужалик юритувчи субъектларда хисоб сиёсатининг тутган урни.
Бухгалтерияда ишни ташкил килиш. Бухгалтерия хисобига рахбарлик килиш. Бухгалтерия хисоби хизмати рахбарининг мажбурият ва хукуклари. Хужалик субъектларида бош бухгалтернинг вазифалари, хукуклари ва мажбуриятлари.

  1. мавзу. Асосий воситалар хисоби

Асосий воситалар хақида тушунча, унинг хисобини ташкил килиш хамда унинг вазифалари. Асосий воситаларни туркумлаш. Актив тан олинганида уни бахолаш. Асосий воситаларни хужалик субъекти балансига кирим килиш йуллари. Капитал куйилмаларни хисобга олиш. Асосий воситалар харакатини хужжатлаштириш. Асосий воситаларга амортизация хисоблаш тартиби ва усуллари. Асосий воситаларни таъмирлаш операцияларини хисобга олиш. Асосий воситаларни кайта бахолаш муомалаларини хисобда акс эттириш. Асосий воситаларни балансдан чикариш тартиби.
Ижара муносабатларини тартибга солиш. Ижара муомалаларининг объекти, предмети ва субъектлари. Асосий воситаларни ижарага олиш ва ижарага бериш хисоби.

  1. мавзу. Номоддий активлар хисоби

Номоддий активлар хақида тушунча ва улар хисобини ташкил этиш. Номоддий активларни туркумлаш ва бахолаш. Номоддий активларни кирим килиш ва харакатини хужжатлаштириш. Номоддий активларга амортизация хисоблаш тартиби ва усуллари. Номоддий активларни хисобдан чикариш тартиби. Гудвилл хисобининг хусусиятлари.

  1. мавзу. Инвестициялар хисоби

Иктисодиётни модернизациялаштириш шароитида инвестицияларнинг роли ва бу сохада хисобнинг вазифалари. Инвестициялар хисобини ташкил килиш. Инвестицияларни туркумлаш. Кимматли когозларни сотиб олиш ва сотиш муомалаларини бухгалтерия хисобида акс эттириш. Инвестициялардан фойдаланишда молиявий натижаларни аниклаш хисоби. Бир акцияга тугри келадиган фойда. Инвестицион жараёнларда катнашиш усуллари. Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва кушма корхоналардаги инвестициялар.
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ (4- МОДУЛ)
БОШКАРУВ ХИСОБИ:
21-мавзу. Бошкарув хисобини ташкил этиш
Бошкарув хисобининг пайдо булиши ва тарихий ривожланиши. Бошкарув хисобининг максади ва вазифалари. Бошкарув хисоби фанининг предмети, бошка иктисодий фанлар билан узаро богликлиги ва бошкарув хисобининг усуллари. Бошкарув хисобини ташкил этишнинг хукукий асослари. Бошкарув хисоби маълумотларининг тавсифи ва уларни саклаш тартиби. Бошкарув хисобини амалга оширувчи бухгалтер-тахлилчининг функциялари. Бошкарув хисобини ташкил этишнинг корхонада бухгалтерия хисобини юритиш сиёсатига мос келиши.

  1. мавзу. Харажатларни туркумлаш ва бахолаш, уларни бухгалтерия хисобида акс эттириш

Харажатлар хакида тушунча. Харажатлар хисоби усулларининг эволюцияси. Харажатларни турли хил белгиларга кура туркумланиши. Ишлаб чиқариш жараёнларига караб харажатларни хисобга олиш. Ишлаб чикариш харажатларини асосий, ёрдамчи ишлаб чикаришлар ва хизмат курсатувчи ишлаб чикаришлар буйича хисобга олишни ташкил килиш.
Харажатлар мақсади ва вазифаларини аниклаш учун умумий коида (принтцип)лар.
Харажатларни бахолаш усуллари:

  • мухандислик усуллари;

  • бухгалтерия счётларини текшириш;

  • график усул ёки ёйилиш диаграммаси;

  • энг куп ва энг кам ахамиятли усуллар.

  1. мавзу. Махсулот таннархини хисобга олиш усуллари

Ишлаб чикариш фаолияти булмаган ёки оз микдорда булган, оддий ишлаб чикаришга мансуб булган корхоналарда кулланиладиган калкуляция килишнинг оддий усули. Ишлаб чикаришга тааллукли харажатларни махсулот турлари уртасида таксимлаш усуллари.
Жараёнли калкуляция усули. Махсулот таннархини таркиби ва турлари. Ишлаб чикаришни бошкаришда махсулот таннархини калкуляция килишнинг ахамияти. Калкуляциянинг тамойиллари, объекти ва усуллари.
Буюртмалар буйича калкуляция қилиш. Хакикий ва меъёрий калкуляциялаш. Тугалланмаган контрактлар буйича фойдани аниклаш. Тугалланган контракт буйича тушунтириладиган фойда. Оралик фойдани хисоблаш.
Норматив усул, норматив усул таннарх шаклланишини комплекс бошкариш тизимидир.

  1. мавзу. Бошкарув карорларини кабул килиш

Ишлаб чикариш зарарсизлигини тахлил этиш. Сотиладиган махсулот (товарлар) ассортиментини режалаштириш. Бахони шакллантириш буйича карор кабул килиш. Корхона махсулоти таркибини чегараловчи омиллар асосида аниклаш. Бизнес таркибини узгартириш (реструктуризация) килиш буйича карор кабул килиш. Бошкарув хисобини ташкил этишнинг автоном ва интеграциялашган усуллари. Бошкарув ва молиявий хисоб счётлар режаларида хужалик муомалаларини кайд этиш тизимлари. ? Саноат корхоналарида интеграциялашган усулни куллаш.

  1. мавзу. Бюджетлаштириш ва харажатларни назорат килиш

Бошкарув хисоби тизимида режалаштириш. Ишлаб чикариш корхоналарининг бош бюджети. Хужалик фаолиятини тахлил ва назорат килиш. Жавобгарлик марказлари ва харажатларнинг келиб чикиш жойларини назорат килиш.



  1. мавзу. Трансферт бахони шакллантириш

Трансферт бахосининг турлари ва шакллантириш тамойиллари: бозор нархи ва харажатлар микдори буйича бахолаш, унинг афзалликлари ва камчиликлари, трансферт бахоларни урнатиш услублари. Саноат корхоналари тизимида трансферт бахони шакллантириш

  1. мавзу. Корхонанинг сегментар хисоботи.

Сегментар хисоботининг мохияти, ахамияти ва уни ташкил этиш коидалари. Ташки фойдаланувчилар учун сегментар хисоботни тузиш коидалари. Ички сегментар хисоботни тузилиши шартлари ва тамойиллари.
Сегментар хисобот жавобгарлик марказлари фаолиятини бахолашнинг асоси сифатида. Молиявий ва бошкарув хисобида бизнес самарадорлигини бахолашга ёндошувлар. Жавобгарлик марказлари фаолиятини бахолашнинг молиявий ва номолиявий мезонлари.

  1. мавзу. Ўзбекистон Республикасида бошкарув хисобини ташкил этишнинг ривожланиш йуналишлари

Бухгалтерия хисобининг ривожланиш йуналишлари: бухгалтерия хисобининг молиявий хисоб ва бошкарув хисобига ажратиш, бошкарув хисобини тармок хусусиятини хисобга олган холда ташкил килиш, бошкарув учун зарур булган маълумотларга булган талаб ва таклифни урганиш ва тахлил килиш, тармок хусусиятини хар томонлама ўрганиш асосида - харажатларни вужудга келиш марказлари ва масъулият марказларини шакллантириш, бошкарув хисобини кулай ташкил килиш максадида харажатларни корхона буйича унинг булимлари, вужудга келиш марказлари, масъулият марказлари буйича гурухлаш.
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ (5- МОДУЛ)
МОЛИЯВИЙ ХИСОБ ВА ХИСОБОТ:

  1. мавзу. Материаллар хисоби

Материалнинг хужалик субъектлари фаолиятида тутган урни ва бу сохада хисобнинг вазифалари. Материалларни туркумлаш ва бахолаш. Материалларни кирим килиш йуллари ва улар харакатини хужжатлаштириш. Материалларни омборда ва бухгалтерияда хисобга олиш. Материалларни доналаб бахолаш, уртача бахода, ФИФО ва бошка усулларда бахолаб сарфлашни хисобда акс эттириш. Товар моддий захиралар соф сотиш киймати. Материаллардан фойдаланишни назорат килиш ва инвентаризациядан утказиш.
Хужалик жихозлари ва инвентарлари хисобининг хусусиятлари. Кайта ишлашга берилган хом ашё буйича операцияларни хисобда акс эттириш тартиби. Идишлар ва қадоқлаш материаллари хисобининг хусусиятлари.


  1. Download 0.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling