Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилади.
Амалий машғулотларни ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:
Амалий машғулотларни мақсадини аниқ белгилаб олиш;
Ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;
Талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;
Талабани назарий-методиқ жиҳатдан тайёрлаш ва ҳ.к.
Модулни ўқитиш давомида эгалланадиган амалий кўникмалар ва компетенциялар:
Модул давомида талабалар жарроҳликда антисептика ва асептика, хирургик инфекция хакида тушунча, уни олдини олиш муоммоларини, йирингли инфекция турларини (юзаки жойлашган йирингли касалликлар), шошилинч жарроҳлик ҳолатларида биринчи ёрдам кўрсатишни (қон кетишни тўхтатиш, боғлам қўйиш, жароҳатланганларни иммобилизация ва трансортировка қилиш) ўргатишдан ва талабаларга клиника тажрибасига таянган ҳолда, замонавий диагностик усуллар ёрдамида жарроҳлик соҳасида кенг учрайдиган хасталикларни: ошқозон ичак тракти, ўт пуфаги ва ўт йўллари касалликлари, жигар жарроҳлик касалликлари, ошқозон ости бези касалликлари кечиш жараёни, даволаш усуллари, уй, поликлиника ҳамда шифохона шароитидаги тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиши лозим.
Модул давомида эгалланадиган амалий кўникмалар рўйҳати: 7-8-семестр:
Ошқозонга зонд ўрнатиш ва ювиш.
Сифон хукна бажариш техникаси.
Тўғри ичакни бармоқ ёрдамида текшириш.
«Йўтал туртки» белгиси аниқлаш.
Щеткин-Блюмберг симптомини аниқлаш.
Ўткир аппендицит симптомларини аниқлаш (Ровзинг ва Ситковский симптомлари).
Ўткир ҳолецистит симптомларини аниқлаш (Мюсси-Георгиевский ва Ортнер-Греков симптомлари).
Ўткир ичак тутилиши симптомларини аниқлаш (Скляров ва Кивул симптомлари).
Ўткир панкреатит симптомларини аниқлаш (Керте ва Мейо-Робсон симптомлари).
Do'stlaringiz bilan baham: |