У 15 январга қадар давом этади. Давлат дастури доирасида 2019 йилга қандай тадбирлар режалаштирилганлиги ҳақида – бизнинг шарҳимизда
Ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасида
Download 54.64 Kb.
|
ДАВЛАТ ДАСТУРИ 2019
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасида:
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш, ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ЯТС бўйича тариф коэффициентини ошириш ҳисобига, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини эса - ЯТС бўйича тариф коэффициентларини ошириш кўрсаткичидан келиб чиқиб кўпайтириш; 2019 йил 20 декабрга Меҳнат кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш; меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг бандлиги ва меҳнат фаолиятининг “шахсий тарихи”ни акс эттирувчи “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий комплексини яратиш ; “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш; болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини қўллаб-қувватлаш: пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, ижтимоий нафақа тайинлаш; пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёнини оптималлаштириш: архивлардаги маълумотларнингэлектрон базасини яратиш, идоралараро ахборот алмашувини жорий этиш, Давлат хизматлари маркази орқали пенсия тайинлаш давлат хизматини йўлга қўйиш; мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларни 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилмоқда; хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларидипломларини тан олишни соддалаштириш: қўшимча синовлар ўтказмасдан амалга ошириш ва бошқалар. 5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасида: Афғонистон бўйича 8-минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясини (RECCA VIII) ўтказиш; Ўзбекистоннинг Париж битимига қўшилиши муносабати билан экологик ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича давлат стратегиясини ишлаб чиқиш; “Дипломатик хизмат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш; Самарқандда Ватандошлар халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш ва бошқалар. Download 54.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling