У 15 январга қадар давом этади. Давлат дастури доирасида 2019 йилга қандай тадбирлар режалаштирилганлиги ҳақида – бизнинг шарҳимизда


 Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида


Download 54.64 Kb.
bet2/3
Sana09.04.2023
Hajmi54.64 Kb.
#1345887
1   2   3
Bog'liq
ДАВЛАТ ДАСТУРИ 2019

2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида:

  • “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

  • Судьялар олий мактабини ташкил этиш. Бу даргоҳда судьялик лавозимларига номзодларни бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича тайёрлаш, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун судьяларни 2 ойлик курсларда қайта тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини курсларда малакасини ошириш назарда тутилади;

  • судьяликка номзодларни танлаб олиш ва судьялик лавозимига тайинлаш тартибини такомиллаштириш, судьяликка илк маротаба тайинланадиган номзодлар учун амалдаги ёш цензини қайта кўриб чиқиш;

  • фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш. Ўзбекистон фуқароларини турган жойи бўйича ҳисобга олиш, бошқа вилоятларидан келган фуқароларини доимий прописка қилиш ҳамда ҳудуд ичида бир манзилдан иккинчи манзилга ўтган фуқароларини доимий прописка қилиш хизматларини уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ИИБда амалга оширишни йўлга қўйиш;

  • жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш: вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш, маҳкума аёлларнинг ўз фарзандлари билан учрашишнинг алоҳида тартибини белгилаш, маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари сонини кўпайтириш;

  • маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш: жиноят қонунчилиги нормаларини унификациялаш, жиноят-процессуал қонунчиликни тизимлаштириш, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш;

  • суд экспертизаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, давлат муассасаларига муқобил равишда хусусий суд экспертизасини ташкил қилиш.

3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш соҳасида:

  • миллий ҳисоблар замонавий тизимини 2020 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ жорий этиш;

  • 2019 йил 1 сентябрга Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш (батафсил қаранг);

  • суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш: “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш, банкларга суғурта агенти мақомини бериш;

  • юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш чораларини кўриш;

  • Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқиш;

  • солиқ ва божхона имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш;

  • жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Рим декларацияси ҳамда биохавфсизлик бўйича Картахен протоколини ратификация қилиш;

  • Инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш, мамлакатда “инвестиция хаб”ларини яратиш;

  • Концессиялар тўғрисида”ги Қонунни қайта кўриб чиқиш;

  • Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришини жадаллаштириш ва бошқалар.


Download 54.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling