У 15 январга қадар давом этади. Давлат дастури доирасида 2019 йилга қандай тадбирлар режалаштирилганлиги ҳақида – бизнинг шарҳимизда


Download 54.64 Kb.
bet1/3
Sana09.04.2023
Hajmi54.64 Kb.
#1345887
  1   2   3
Bog'liq
ДАВЛАТ ДАСТУРИ 2019


Д АВЛАТ ДАСТУРИ – 2019 ЛОЙИҲАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
05.01.2019
Читать на русском языке
Лойиҳа умумий муҳокамага қўйилди, у 15 январга қадар давом этади. Давлат дастури доирасида 2019 йилга қандай тадбирлар режалаштирилганлиги ҳақида – бизнинг шарҳимизда.
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури - 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг учинчи босқичи (кейинги ўринларда – Стратегия).

2017 ва 2018 йилларда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”


ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» йили Давлат дастурлари амалга оширилди. Улар ҳам жамиятнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда тасдиқланган.
2019 йилги Давлат дастури 253-банддан иборат. Уни ишлаб чиқишда Президентнинг 2018 йил 28 декабрдаги парламентга Мурожаатномасида белгиланган асосий ғоялар ва таклифлар, шунингдек Стратегиядаги муҳим вазифалар эътиборга олинган. Бундан ташқари, ҳужжатнинг умумий муҳокамаси доирасида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, бизнес ҳамжамияти, шунингдек бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ва мунозаралар ўтказиш белгиланган.

Лойиҳага Стратегиянинг асосий бешта йўналиши бўйича бутун комплекс тадбирларни амалга ошириш киритилган:


1.Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш соҳасида:

  • Ҳукумат аъзоларини Олий Мажлис, ҳудудий давлат органлари раҳбарларини эса - тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш;

  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш;

  • парламент аъзолари ва ходимларининг иш ҳақини бошқа давлат органлари (Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Олий суд) ходимлари учун белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ошириш;

  • ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМ талаба ва магистрантлари таркибидан депутатларнинг стажёр-ёрдамчиси институтини жорий этиш;

  • Бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиш ва уларнинг сонини оптималлаштириш;

  • энергетика, транспорт, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдо қилиш соҳасини давлат томонидан мониторинг қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи янги органларни ташкил этиш;

  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКни қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган тузилмалардан давлат-ҳокимият ваколатларини ташкил этиладиган транспорт вазирлигига бериш.


Download 54.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling